1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Махфий ўлим

09:50 / 24.03.2017 2574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бекорчилар ҳамманинг назаридан қолган, ҳаммада эътирозгина уйғотадиган, иродаси бўш, ачинишга лойиқ бебахт кишилардир. Инсоннинг энг тубан ва хатарли ҳолатларидан бири унинг бекорчи бўлиб қолиши.

Бундай инсон гўё шитоб билан қуйига тушиб бораётган, ўнг ва чап тарафларга қалқиб кетаётган ҳайдовчисиз машинага ўхшайди. Ҳаётинг давомида бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчлар гирдобига тайёрлаб боравер. Чунки бекорчилик сенга ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётдаги барча паст-баландликлар, озор-ўкинчлар ҳақидаги маълумотлар дафтарчасини олиб келади ҳамда сени бесаранжомлик ва ғурбат чангалзорларига киритиб юборади.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шуки, ўша таги йўқ, пўк нарсалар ўрнига самара берадиган фойдали ишлар билан шуғуллан. Чунки бекорчилик махфий ўлим ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган томчи сув билан жазолаш воситасига ўхшайди. Уларда маҳбус устига ҳар дақиқада бир томчидан сув туширадиган жўмрак ўрнатилади ва у ўша томчи қачон тушар экан, деб кутишдан жиннига бўлиб қолади.
Роҳат — ғафлат, бекорчилик — ўғрилик. Ақлинг эса ана шу кулфатни яксон қилувчи ўлжадир.
Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да, намозингни ўқи, қироат қил, ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз, ҳеч бўлмаганда ёзув столингни тартибга сол ёки уйингнинг кам-кўстини тузат. Хуллас, бошқаларга манфаати етадиган нима иш бўлса ўшани қил, фақат ҳаётингда бўш вақтга ўрин қолмасин. Сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчиликни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда дунё шифокорлари сенга эллик фоиз саодат кафолатини беришади. Деҳқонлар, новвойлар, қурувчиларнинг қушларга ўхшаб ўзларининг роҳат-фароғатда, бахтли эканлари ҳақида куйлаб юришганига эътиборингни қарат. Сен бўлсанг, тўшагингда кўз ёшларингни арта-арта изтироб чекиб ётибсан. Бунинг сабаби, сен бекорчилик қопиб олган кимсасан!

А. Турсунов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминнинг мўминда ҳақлари бор. Ислом риштаси бу ҳуқуқларни мўминларнинг гарданига вожиб қилди. Ушбу улуғ ришта ёрдамида ҳар бир мўминмусулмон ҳурмат ва давоми...

3308 21:06 / 21.04.2017
Баъзи уламолар айтади халқ уч нарса билан Аллоҳдан тўсилади.1. Дунёни яхши кўришлик билан2. Раисликни бошлиқликни талаб қилиш билан3. Аёлларга итоат қилиш давоми...

2485 09:55 / 25.03.2017
Ризқ талабида ҳаддидан ошмаслик Ризқни талаб қилишда ҳаддидан ошмаслик деганда ҳаётда фақат молдунё топишга, пулини кўпайтиришга муккасидан кетмаслик, ўзини давоми...

2145 21:45 / 21.04.2017
...Тўйларимиз таърифга муҳтож эмас. Дастурхонга оқсариқ сақичларгача етиб келаяпти. Яқинда овқатни ҳазм қиладиган дорилар, бўкиб қолганни даволайдиган давоми...

5902 09:14 / 24.03.2017
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40736 14:35 / 11.08.2021