1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

«Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар

10:05 / 23.08.2017 2782 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўзига етган пайтда «Бизга бу нарсанинг кераги йўқ, Қуръонда нима келса, шуни қиламиз, бошқаси билан ишимиз йўқ», дейдиганлар чиқди. 

Аввал хаворижлар ва рофизалар томонидан бошланган Суннатни инкор қилиш кейин турли фирқа ва тоифалар томонидан давом эттирилди. Бу нобакорлик асосан роҳат жойига ёнбошлаб олиб, айшу ишратга берилганлар томонидан содир бўлди. Ҳукмга, айшу ишратга берилганлар ана шундай ҳолга ўтиб қолдилар. Аслида эса бундай одамлардан ақл ҳам, мантиқ ҳам қочади. Агар уларда ақл ва мантиқ бўлса, Қуръонга амал қиламизу, Суннатга амал қилмаймиз, дермидилар?! Қуръон қайта-қайта таъкидлаган нарсалардан бири Суннатга амал қилиш-ку! Бу масала аввал баён қилингани учун уларни бу ерда такрорлаб ўтирмаймиз.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қуръон билан Суннатга баробар амал қилиш кераклиги.

2. Пайғаммбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда Суннатни инкор қилувчилар чиқиши ҳақида хабар берганлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . . , . . ,.Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Энг яхшиларингизни айтиб берайми, дедилар..Ҳа,, дейишди..Кўрганингзида давоми...

4728 07:12 / 14.12.2020
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат сизлардан бирингизнинг пойабзалининг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шу кабидир,, дедилар.Имом Бухорий ривоятлари.

2732 08:49 / 05.02.2018
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тиланчилик кишининг ўз юз терисини шилиш, деганидир. Фақат Аллоҳ фарз давоми...

2726 06:00 / 20.09.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида байъат қилсак, сизга, тоқатларингиз давоми...

2511 14:38 / 09.08.2017