1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон ва ҳаёт

12:40 / 30.05.2019 6370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим – бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир.  Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният ҳаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.

Заррача шубҳа йўқки, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ва 114 та сурадан иборат бўлган Қуръони Карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк ҳикмат сақлаган илоҳий китобдир.

Фақатгина Қуръон ҳаёт йўлида учраши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни ҳал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳам биз умматларига насиҳат ўлароқ, ҳаётнинг турли ҳолатига мос келадиган махсус сураларни ўқишни тавсия қилганлар.

Масалан, Бақара сурасини уйда ўқиб туришни айтганлар. Зеро, шунда уйларимиз қабристонга ўхшаб қолмайди.

Фалақ сурасини ўқиб юришлик эса инсонни ҳасаддан асрайди. Нас сураси бўлса бизни нафсимиз васвасасидан сақлашини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтиб ўтганлар.

Шунингдек, Ваддуҳа сураси қиёмат даҳшатидан асровчи восита экани айтилган. Табиийки, Буюк сўроқ кунида инсонда кучли қўрқинч пайдо бўлади. Ахир, ўша жойда абадиятдан иборат бўлган келажагимиз ҳал бўлади-ку.

Лекин оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўша куннинг даҳшатидан омон қолишлик йўлини ўргатдилар. «Кимки Ваддуҳа сурасини ўқиса, кечаси билан то эрта тонг қадар етмиш минг фаришта ўқиган одам учун мағфират сўраб чиқади», деганлар.

Ёсин сураси эса Қуръоннинг қалби бўлиб, дунё ва охиратни қамраб олган чуқур маъноларни ўз ичига олади. Ушбу суранинг ниҳоятда аҳамиятли эканини таъкидлаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ёсин сурасини ўқинг, чунки унда амният ва саодат бор, очни тўйғазади, кийимсизни кийинтиради, бўйдоқни уйлантиради, хавфсираганнинг хавфи кетади. Ғамга ботган ўқиса, ғами арийди, мусофирнинг йўлида енгиллик бўлади, бирор нимасини йўқотган одам шу нарсасини топади. Вафот этаётган киши енгиллик билан бу дунёни тарк этади. Бемор эса дардига шифо топади».

Фотиҳа сураси ҳар қандай муаммодан нажотдир. Ёсин сураси Қуръоннинг юраги бўлса, Фотиҳа – унинг қалбидир. Ҳасан Басрий айтганларидек, Қуръон ўзидан аввал нозил қилинган барча илоҳий китоблардаги илмларни ўзида жам қилган бўлса, Фотиҳа сураси эса шу Қуръоннинг асоси ҳисобланади. Шунинг учун кўпгина уламолар, жумладан, Ҳасан Басрий ҳам ҳаёт азобу уқубатлари бўронидан айнан Фотиҳа сураси орқали нажот топиш мумкинлигини айтишган.

 Воқиъа сураси эса фақирликдан халос этувчи сурадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам холислик билан эҳсон қилувчиларнинг ва закотларини ўз вақтида чиқарувчиларнинг моли кўпайишини айтганлар, шунингдек, маълум сабабларга кўра моддий  қийинчилик ҳолатига тушиб қолган биродарларига ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашни ўз умматларига таълим берганлар. Яна муҳтожлик ҳолатидан чиқиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Воқиъа сурасини ўқиш кераклиги таълимини ҳам ўргатганлар. «Ҳар тунда Воқиъа сурасини ўқиган инсон фақирлик нималигини билмайди. Воқиъа – кенгчилик ва бойлик сурасидир. Шу сурани ўқинг ва болаларингизга ҳам ўргатинг».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишига давоми...

2817 10:40 / 09.01.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиЭй одамлар Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ давоми...

2150 21:05 / 26.08.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолодан кўпайтиришни истаган ёлғиз нарсалари бу ndash илм эди. Набий алайҳиссалом илм олиш учун йўлга чиққан давоми...

5789 16:00 / 13.04.2019
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг дуо қилса қабул бўлишига сабаб давоми...

4332 10:00 / 21.05.2021
Аудиолар

118770 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40726 14:35 / 11.08.2021