1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Қуръон мушрикларнинг илоҳаларига сиғинишга чақирадими?

20:37 / 22.04.2017 4259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ҳурматли фаришталар” тўғрисидаги “шайтоний” оятлар тарихи.

6-савол. Қуръоннинг дахсизлиги тўғрисида қандай гапирасизлар, ваҳоланки Қуръонда Муҳаммад сав бутпарастларнинг учта худосига “ҳурматли фаришталар”га ибодат қилишга чақирган. Уларни  Қуръондан жимгина олиб ташлаб, бошқасига алмаштирган бўлсангиз.

6-жавоб. Тарихчилар Ибн Саъд “Табақот ал-Кубро”да, ат-Табарий “Тарих ар-Русул вал Мулук” асарларида “ҳурматли фаришталар” (яъни  шайтоний оятлар) тарихини келтириб ўтадилар. Мазкур тарихчиларнинг асарларида Пайғамбар савнинг мусулмонларини қийналаётганларини кўриб, Аллоҳга дуо қилиб сўрадиларки: “Кошкийди мени улар билан (қурайшилар билан) яқинлаштирадиган Ваҳий нозил бўлса эди”. (Ибн Асир Тарих ул-жамил. Т.П.С.52). Шундан сўнг Пайғамбар сав ўз қабилалари билан яқинроқ бўлиш йўлларини излай бошладилар, қурайш ҳам қандайдир у зот билан сулҳга мойил бўла бошладилар.Бир куни улар Пайғамбар савни Каъбанинг ёнида Нажм сурасини ўқиётган ҳолда учратиб, “(Эй мушриклар) кўрдингизми, (санамларингиз) – “Лот”, “Уззо”ни ва яна учинчилари бўлмиш “Манот”ни” (бу бутпараст арабларнинг санамларининг исмлари) (53:19-20) оятларни ўқиётганларида, гўёки Пайғамбар сав “ҳақиқатдан ҳам улар ҳурматли фаришталардир, уларнинг шафоатига ишониш лозим” деган эмишлар. 

    Кейин сура тугагач, сажда қилган эмишлар, мушриклар ҳам бу сўзлардан рози бўлиб сажда қилганмишлар. Бундан барча қурайш аҳли Пайғамбар савдан рози бўлиб: Биз ҳам Аллоҳнинг барча махлуқотнинг холиқи ва Розиқи эканлигини биламиз, Унинг истаги билан барча туғилиши ва ўлишини ҳам биламиз, лекин бизнинг худоларимиз Унинг олдида бизни шафоат қилади. Агар сен ҳам имон келтирсанг биз сен билан биргамиз” дейишибди.Шундай қилиб ўртадаги ихтилоф бартараф бўлибди.

    Мазкур тарихчиларнинг асарларида келтириладики, юқоридаги хабар Ҳабашистонга етиб борди ва мусулмон муҳожирларни ватанларига қайтишга ундади. Лекин улар Маккага етишларига бир соат юришлик йўл қолганда, Кинона уруғидан бир кишини учратдилар ва у: “Муҳаммад сав Қурайшларнинг худолари ҳақида аввал яхши гапирган эди улар бўйсундилар, лекин кейинроқ Пайғамбар санамлар ҳақида ёмон гапира бошлаган эди, улар ҳам юз ўгириб душманликни давом эттира бошладилар”–деди. Шундан сўнг баъзи мусулмонлар Ҳабашистонга қайтиб кетдилар, баъзилари Маккага ўз қариндошлариникига яширин равишда кирдилар.

    Бу шубҳали воқеага баъзилар шуни ҳам қўшадиларки, Пайғамбар сав “Нажм” сурасининг мазкур оятларини ўқиб бўлгач, қурайшликларни: “Агар сен ҳам бизнинг худоларимизга имон келтирсанг, биз сен билан биргамиз” деган сўзларидан сўнг у зот шубҳага тушди, сўнгра уйларига келганларида фаришта Жибрил келиб,  Нажм сурасини ўқиб: у зотга “ҳурматли фаришталар” тўғрисида ҳеч нарса гапирмаганини айтибди. Шундан сўнг Пайғамбар сав Қурайшнинг санамларига ҳужумни давом эттира бошлади, Маккаликлар ҳам ўз навбатида у зот билан душманчиликни давом этирдилар.

    Машҳур Ҳадис алломалари – ал-Бухорий, Муслим, ал-Байҳақий, ан-Нававий ва бошқалар, шунингдек Фахриддин ар-Розий – “Ҳурматли фаришталар” тўғрисидаги тарих аниқ тўқиб чиқарилган нарса дейдилар. Ан-Нававий: “Бу тарихда ҳеч бир ростга ўхшайдиган нарса йўқ, на ривоят жиҳатидан ва на мантиқ жиҳатидан” дейди. Бу тарих тўғрисида ибн Исҳоқдан сўрашганда у ҳеч шубҳаланмасдан: “бу худосизлар ўйлаб топган тўқима гап” деб айтган экан. 

    Мусулмон муфассирлар “Ҳурматли фаришталар”тўғрисидаги тарихнинг қалбаки тўқима эканлигига асосий далил сифатида “Ан-Нажм” сурасининг умумий маъносини келтирадилар. Гап шундаки бу сура Аллоҳнинг ягоналигини билдириш ва кўп худоликни инкор қилишга бағишланган. Бу суранинг  шу ҳақда гап кетган 18-23 оятларида аниқ кўриниб туради: “Дарҳақиқат, у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк аломатларини кўрди. (Эй, мушриклар,) кўрдингизми (санамларингиз) – “Лот”, “Уззо”ни ва яна учинчилари “Манот”ни? Эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?! У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота- боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар (маъбудалиги) ҳақида бирор ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга Парвардигорлари томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар”.  (53:18-23).

    Бу оятларнинг маъносидан кўриниб турибдики, уларнинг асли маънолари очиқдан очиқ кўпхудоликка қарши йўналтирилган. Мана шу матнга бирор бир санамларни мақталган қандайдир қаторни киритиш мумкинми? Агар бу ерга “Ҳақиқатда улар ҳурматли фаришталар уларнинг шафоатларидан умид қилиш лозим” деган сўзларни киритилса, суранинг барчаси ўз маъносини йўқотиб, бир тўда қарама-қарши даъволар йиғиндисига айланиб қолар эди. Бу оятлардан кейинги оятлар ҳам кўпхудоликка қарши йўналтирилган. Яъни  шу ўринда бирданига мушрикларнинг санамларини Аллоҳни олдида шафоат қилади деб айтилган сўзларни киритиш мумкин эмас, яна ушбу оятларнинг олдидан ва улардан кейин ёлғон ақидани танқид қилинган бўлса, суранинг умумий матни  бундай ақидани, бундай шафоатни инкор этиб турса, бу иш қандай мумкин бўлсин!

    Шу сабабли мусулмон муфассирлар фикрича бу шундай ҳам аниқ, “ҳурматли фаришталар” воқеаси тўқиб чиқарилган. Бу миш-мишлар худосизлар ва бидъатчилар томонидан маълум мақсадда кўзлаб тарқатилган.

    Тарихчилар ибн Саъд ва ат-Табарий Пайғамбар савдан бир неча юз йил кейин яшадилар. Улар ўзларига  етиб келган хабарларни  ривоят қилиб боришган, лекин уларда тасвирланган воқеалар қанчалик ҳақиқатга яқин ёки яқин эмаслигини тадқиқ қилиб текшириб кўришмаган. Шунинг учун уларнинг асарларида баъзи заиф ривоятлар ва аввалги мусулмонлар ҳаёти тўғрисида умуман тўқима маълумотлар ҳам кириб қолган. Мазкур муаллифлар бу ривоятларни саҳиҳлигини даъво ҳам қилишмаган, балки ўзлари халқ орасида эшитганларидек ривоят қилганлар. Пайғамбар савнинг ҳаётларини   тасвирлаган, кейинроқ ўтган баъзи тарихчилар уларга суяниб, мазкур шубҳали тарихни такрорладилар.

    Миср муфтийси Муҳаммад Абду “хурматли фаришталар” тўғрисидаги тарихни танқид қилган мақоласида: Араб тили қоидаларида  Худо сўзига нисбатан ҳурмат қилиш маъносида (курнук)  шаклидаги сўз бирикмаси ишлатилмайди. Бундай атама умуман мавжуд эмас. Арабларнинг мушриклик даври тарихини тасвирлаган исломгача бўлган пайтдан ҳозирги замонгача бирон бир тарихчи ёки шоир худоларга нисбатан бундай суз шаклини ишлатмаган. Курнук сўзи мазкур воқеани ривоят қиладиганларнинг фикрича “ҳурматли” маъносини билдиради. Сўзма-сўз таржимада эса оппоқ рангли ғоздан каттароқ бўйни узун чиройли қуш-“оққуш” га айтилади. Бу сўз қадимги араб илоҳаларини улуғлашга нисбатан ишлатилмаган. Курнук сўзининг иккинчи маъноси “кўкраги тўла гўзал”, “кўкраги тўла маҳбуба” ни билдиради. Бу маъноларнинг ҳам мазкур мавзуга ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

    Ҳинд илоҳиётчиси Мавлоно Шиблий “ҳурматли фаришталар” даъвосини нотўғри эканликини исботлаб, ёзади: Пайғамбар одамлар олдида ошкора қуръон ўқиганларида атрофларида мушриклар тўпланиб баланд овозлар билан бақириб-чақириб пайғамбар савга халақит берардилар. У зот ўқиётган оятлар орасига ўзларининг сўзларини ҳам қўшиб юбормоқчи бўлар эдилар. Бу тўғрида Қуръони каримда: “ (Муҳаммад тиловат қилаётган вақтда) Сизлар бу Қуръонга қулоқ солманглар ва (уни чалғитиш учун) жаврайверинглар, (шунда) зора ғолиб бўлсаларинг” (41: 26). Пайғамбар сав “ан-Нажм” сурасини ўқиётган, қурайшилардан бири гўё пайғамбар савнинг сўзларини давомига ўхшатиб “Ҳақиқатан ҳам улар ҳурматли фаришталар, уларнинг шафоатидан умид қилиниши лозим” деб қичқирди. Оломон ичида буни Пайғамбар сав айтган деган гап тезда тарқалиб кетди. Шундай қилиб, мушриклар Пайғамбар сав кейинги марта “Ан-Нажм” сурасини тиловат қилаётганларида уларнинг “худолари” га қарши сўз айтиб юборишларини билиб, бу сўзларни аввалдан тайёрлаб олишган, кўпчилик олдида пайғамбар савга тиловатлари ўртасида уни гапириб оятларни ўз сўзларига аралаштириб юборишга ҳаракат қилишди. Душманларга қарши бундай усул билан курашиш маълум ва машҳур.

Мусулмон тафсирчилари “ҳурматли фаришталар” воқеасини ишончли эмаслигини Пайғамбар сав ҳаётлари мисолида ҳам исботлаб беришган. Гап шундаки у зотнинг ҳаётлари кўпхудоликка қарши аёвсиз кураш билан ўтган, ва бу курашда Пайғамбар сав юқорида зикр қилинган воқеадан кўра қийинроқ ҳолатларга ҳам тушганлар. Лекин ҳеч бир ҳолатда мушриклар билан уларнинг эътиқодларига нисбатан розиликка бермаганлар,  бу билан мусулмон муфассирлари “шайтоний оятларни” тўқима эканлигини исботлайдилар.

   Бундан ташқари ўша ҳолатда бутпарастларнинг худоларини тан олишга мажбур қиладиган бирон бир ташқи таъсир қиладиган ҳолат ҳам мавжуд эмас эди. 10 йил давомида  мушриклар билан ҳеч қандай муросасиз курашиб келган, ваҳоланки улар буни неча марта таклиф қилишган. Бу йўлда у зот ва саҳобалар беҳад азобга, хорликка ва қувғинга учрадилар. Қачонки Макканинг обрули кучли кишиларидан – Ҳамза ва Умар ра Исломга киргач. мусулмонлар жамоаси кучайиб, Маккада, Арабистон ярим оролида уларнинг катта куч эканликларини билиниб, тан олингандан кейин мушриклар билан қандайдир келишишга кўниш, энг муросасоз одам учун ҳеч қандай маъно касб этмайди.

    Мусулмонларнинг Ҳабашистондан Маккага қайтишлари  ўша “ҳурматли фаришталар” тарихига боғлиқ деб даъво қилаётган тарихчиларнинг фикрлари хато ҳисобланади.  Бу мусулмонларнинг Маккада кучайишига сабаб бўлган Умар ибн Хаттобнинг Исломга кириши пайтига мувофиқ келган кўчиш,  Ҳабашистондаги қўзғолон туфайли бўлган эди, тўғрироғи, мусулмонларни кучайиб кетаётганларига жавобан мушриклар Пайғамбар тўғриларида  ёлғон миш-мишлар тарқата бошладлар.

    Мушриклар муҳожирларнинг қайтиб келганларини билишлари билан Ҳошим уруғи билан савдо қилиш, қуда андачилик қилиш, мусулмонлар билан гаплашиш ва умуман алоқада бўлишни ман қилдитлар, шу билан бир вақтда Муҳаммад савни жисмоний маҳв қилиш режаларини туза бошладилдар. Шунинг учун Пайғамбаримиздан бошқа одам бўлганда шундай қийин шароитда ён бериб, муроса келишга ҳаракат қилиб унга риоя ҳам қилар эди.  

    Хулоса қилиб айтганда тарихчилар Пайғамбар са даъват қилаётганларида тарқатилган ва халқ орасида юрган бошқа  миш-мишлар қаторида эшитганларини ёзишган. Улар ҳеч қандай тарихий аҳамиятга эга эмас. Қуръон матнини тадқиқоти ҳам Ан-Нажм сурасига зикр қилинган “шайтоний, мушрикона” оятларни  мутлақо киритиб бўлмаслигини кўрсатиб турибди.

Ойдин Али-зода.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини ҳақидаги сафсаталарга жавобБир неча кун олдин .Кларин, аргентина медиа гуруҳи Сесар Видаль деган жанобнинг .Исломда террор қонун ҳимоясида, деган давоми...

9755 17:38 / 25.05.2017
29 савол. Инжилга мувофиқ Исмоил чўри Соранинг Иброҳимдан бўлган ўғлидир. Агар у туғилганидан кейин Соранинг тиззасига ташланганда эҳтимол ва ёлгиз ўғиллигида давоми...

5156 20:56 / 22.04.2017
Дастлаб, мавзумизни зарурий бўлган муқаддимадан бошласак.Биз, манҳажrdquo деганда, ундан нимани қасд қилаётибмиз Бу манҳажrdquo ўз ичига олиши лозим бўлган шартлар давоми...

3117 05:00 / 13.03.2017
Бундан бир неча ой аввал Кореяда меҳнат қилаётган бир ватандошимиз инстаграм саҳифасида бир китобни кўриб қолибди. Бу китоб корейс тили марказида ўқитилаётган давоми...

4213 18:00 / 19.01.2021
Аудиолар

120130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41794 14:35 / 11.08.2021