2494 01.09.2017

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!

Қурбон ҳайити табриги


Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.

Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Ушбу қутлуғ кунларни қандай ўтказишнинг таълимини берган Расули муҳтарамга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! «Ҳилол нашр» нашриёт матбааси ҳамда Ислом.уз портали Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этади! Сизларга оилавий бахту саодат, дину дунё ишларингизда мувафақиятлар тилайди! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!

Яна бир бор барчаларингизни ўзим, оила аъзоларим, нашриётимиз ва порталимиз ходимлари номидан Қурбон ҳайити байрами ҳамда мамлакатимизнинг Мустақиллик тўйи муносабати билан муборакбод этаман! Ҳамиша омад ва тавфиқу ҳидоят Сизга ёр бўлсин!

Исмоил  Муҳаммад Содиқ

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси

Ислом.уз портали