1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Кўп сажда сени жаннатга киритгай (34-тавсия)

17:09 / 18.05.2017 7125 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суффа аҳлидан бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Фирос Робийъа ибн Каъб Асламий розияллоҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаб қолар, у зотга таҳорат сувларини ва бошқа керакли нарсаларни олиб келар эдим. У зот менга:  «Сўра», дедилар. «Жаннатда ҳамроҳингиз бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқани эмасми?» дедилар. «Шунинг ўзини», дедим. У зот: «Унда бу борада кўп сажда қилиш билан менга ёрдамлаш», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Маъдан ибн Абу Талҳа Яъмарийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбонни учратиб қолиб, «Менга шундай амални [ёки Аллоҳга энг суюкли амални] айтгинки, уни қилсам, жаннатга кирайин», дедим. У индамади. Кейин яна сўрадим, индамади. Кейин учинчи марта сўрадим. У шундай деди: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. У зот: «Аллоҳга кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деганлар». Кейин Абу Дардони учратиб қолиб, ундан ҳам сўраган эдим, худди Савбон менга айтган гапни айтди».

Муслим ривоят қилган.

 Изоҳ: Бу ерда намоздаги сажда назарда тутилган. Айрим уламолар ушбу ҳадисларни далил қилишиб, қисқа қироат билан ўқилган кўп ракатли намоз  узун қироат билан ўқилган оз ракатли намоздан афзал эканини айтишган. 

Ушбу ҳадилардан олинадиган фойдалар: 

1. Аҳли фазл кишиларнинг хизматида бўлиш фазилатли иш эканлиги.

2. Улуғ кишиларга таҳорат суви ва шунга ўхшаш ҳожатлари тушиб турадиган нарсаларни муҳайё қилиб туриш кичикларнинг вазифаси эканлиги.

3. Аҳли фазл кишилар ўзларини рози қилган атбоъларига мурувват этиб туришлари.

4. Сўраганда охират саодатини сўраш кераклиги.

5. Бир нарсани сўраган кишидан: «Бундан бош­қани эмасми?» деб сўраш жоизлиги.

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам амал қилмаган одамнинг жаннатга киришига бевосита сабаб бўлмасликлари.

7. Намознинг фазилати катта бўлиб, унинг жаннатга кириш учун зарур амал эканлиги.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жаннатдаги ҳамроҳи бўлиш учун Аллоҳга яқин бўлиш керак. Кўп сажда қилиш эса Аллоҳга яқин қиладиган аммаллардан.

9. Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.

10. Аллоҳга кўп сажда қилиш туфайли банданинг бир даража кўтарилиб, бир хатоси ўчирилар экан.

 

  Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёз ойларида одамлар енгил кийимларда намоз ўқишга ўтадилар. Ҳар хил енги, етаги калта кийимлар кийилади. Айрим намозхонлар сажда қилганларида орқаси, кети давоми...

8393 05:00 / 09.01.2017
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

229998 05:00 / 09.01.2017
Хуфтонни жамоатда ўқиб уйига қайтган мўмин киши болаларини ухлаб ётганларини кўрди. Аёлидан .Болалар намозни ўқишдими,, дея сўради. Шунда аёли .Йўқ, уйда бирон давоми...

2429 16:00 / 18.03.2023
6дарс9МатнСўнгра тааввузrdquo ва басмалаrdquoни махфий ўқирдилар.9Матннинг далиллар۱ 1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий давоми...

3272 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

120039 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41711 14:35 / 11.08.2021