1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Қизларга нафақа қилиш фазли

05:00 / 15.02.2017 3294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда одамларда қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга аро бўлади каби тушунчалар бор.

Бу нотўғри фикр. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари ила барчага намуна кўрсатганлар.

Ушбу бобда келадиган ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар олдинга сурилди.


Зуҳрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам:

«Кимнинг икки қизи бўлса ва у иккисининг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, икковига қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар».

Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни  ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми бировнинг уйига кетиши борлигини, келин бўлиши борлигини билиб туради. 

Лекин ҳаммасига сабр қилиб, айниқса кўп қизли бўлганида бу ҳолат аниқ билинади.  Ана шуларни билиб туриб қизларни тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг  катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

Албатта, қиз боқиш осон эмас. Бу жуда машаққатли иш ҳисобланади. Мазкур машаққатларга сабр қилиш керак бўлади. 

Шу билан бирга қизни нафақа билан таъминлаш ҳам керак бўлади. Бу иш учун ҳам сабр бардош керак бўлади.

Ким икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга,  хусусан қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб амаллардан бири ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Башариятга фарзанд деб аталган илоҳий неъматни ато қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, отаонанинг дунёю охиратини гўзал, дўзахдан давоми...

3144 14:22 / 15.12.2017
Бола ота ndash онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг давоми...

3260 05:00 / 15.02.2017
Дарс улуғ АЛЛОҲга ҳамду сано ва Набиййимиз Муҳаммад с.а.в.га саловоту саломлар айтиш ила бошланди.Ота деди .Бугун, фарзандларим, аҳамияти катта ҳадислардан бирини давоми...

4074 11:06 / 25.12.2017
Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби ndash Қуръони каримдан ёд олганларини давоми...

4784 20:19 / 26.11.2017