1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёмат аломатлари

20:50 / 25.04.2016 3773 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим шуки, қиёмат кунининг аломатлари ҳақида сурамоқчи эдим. Имконингиз бўлса шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот:
«Нимани гаплашмоқдасизлар?» – дедилар.
«Қиёматни гаплашмоқдамиз», – дейишди.
«Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», – дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

1- Тутун. 

2- Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.

3- Дажжол.

4- Добба.

5- Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.

6- Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишлари.

7- Яъжуж-Маъжуж.

8- Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.

9- Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт.

10- Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи», – дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никохсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб уларга никох ўқимаяпти. Яқинда фарзанд давоми...

5379 16:03 / 26.04.2016
.Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

7853 18:56 / 26.04.2016
Агар эр хотинига .кўзимга кўринма, уйингга кетгин, деб ҳайдаса, бу талоққа кирадимиАлбатта эрхотин иттифоқ бўлиб яшашлари, бирбирини хайдашлари, сўкишлари исломий давоми...

3092 15:09 / 26.04.2016
СаволОғиз ёпилганда ўкиладиган дуони ўкиб бўлиб яъни оғизни ният килиб ёпиб булиб, сўнг чанқаб колган бўлса ҳали оғиз ёпиш вақти кирмаган бўлса бирор нарса давоми...

4853 09:00 / 13.06.2018
Аудиолар

120108 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41774 14:35 / 11.08.2021