1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Киши бир қавмни яхши кўрса-ю, уларга етиша олмаса

20:22 / 02.07.2017 3818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

351. Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Киши бир қавмни яхши кўрса-ю, уларнинг амалларига етиша олмаса (қандай бўлади)?» деб сўрадим.

«Эй Абу Зарр! Сен ўзинг муҳаббат қўйган одамларинг билан биргасан!» дедилар.

«Мен Аллоҳга ва Аллоҳнинг Расулига муҳаббат қўйганман», дедим.

«Эй Абу Зарр! Сен кимга муҳаббат қўйган бўлсанг, ўшалар билан биргасан!» дедилар».

Шарҳ: Демак, ҳар биримиз ана шундай муҳаббат соҳиби бўлишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда аввало Аллоҳ таолога, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйса, бунинг эвазига муҳаббат қўйганлари билан бирга бўлиш бахтига мушарраф бўлади.

Шу билан бирга, бу киши солиҳ, азиз, муҳтарам, дуогўй кишиларга ҳам муҳаббат қўйса, улар билан ҳам бирга бўлиш бахтига эришади.

352. Анасдан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Эй Аллоҳнинг Набийси, қиёмат қачон?» деб сўради.

«Сен унга нима тайёрладинг?» дедилар.

«Мен катта нарса тайёрлаганим йўқ. Фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қўйганман, холос», деди.

«Киши муҳаббат қўйгани билан бирга», дедилар.

Анас: «Мусулмонларнинг Исломдан кейин ўша кундагидек шодон бўлганларини кўрмадим», деди».

Шарҳ: Савол сўраган киши билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни эшитган мусулмонлар ниҳоятда хурсанд бўлиб кетишган экан. Ҳазрати Анас мусулмонларнинг бу қадар севинганларини умр бўйи бошқа кўрмаган эканлар. Чунки уларнинг ҳар бирида Аллоҳга ва Аллоҳнинг Расулига нисбатан муҳаббат бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларга шу муҳаббатлари туфайли қиёмат куни Аллоҳ билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишларини ваъда қилдилар.

Ҳақиқатан ҳам бу улуғ бир мақомдир, шунинг учун ана шу буюк мақомга эришишга ҳаракат қилишимиз, доимо шундай тушунчада бўлишимиз лозим бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ваҳб ибн Кайсон розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Ибн Умар чўпонни ва қўйларни яхшимас маконда кўрди. Ундан яхши маконни кўрди ва .Эй шўринг қурғур Ҳой чўпон Уларни бу давоми...

2835 05:00 / 03.03.2017
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири либосдир. Одам авратиниайбини беркитиб туриш учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарури давоми...

3753 05:00 / 02.03.2017
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидоя ванниҳая, номли китобида келтиради .Халифалик Аббосийларга ўтгач, Умавийлардан кўпчилик яширинди. Яширинганлар ичида давоми...

1332 11:00 / 21.03.2023
Саломлашиш деганда кишиларнинг учрашган чоғда биринчи бирshyбирларига тилак маъносида сўз айтишлари тушунилади. Саломлашиш ҳамма миллатларда қадимдан мавжуд. давоми...

3623 05:00 / 04.03.2017