1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ким рўзадорни ифтор қилдирса...

22:30 / 31.05.2017 2967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.

 Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўстлар шундай бўлади дастлаб кўп бўлади, сўнгра камайиб, озайиб, ниҳоят, ёнингда фақат содиқларигина қолади, холос.

2726 08:30 / 25.02.2018
Ҳеч қачон .Вақт топа олмаяпман, дема Барча буюкларнинг ҳам бир куни 24 соат бўлган, ундан ошиб кетмаган.

2347 20:10 / 26.12.2017
Ҳар бир ёлғон ҳақиқат бўлиб кўриниш учун яна битта, тоғдек ёлғонга муҳтож бўладиҲар қанча ёлғон гапирсанг ҳам, одамлар уни ҳар қанча тасдиқлашса ҳам, барибир давоми...

2835 09:25 / 07.07.2018
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар.Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам давоми...

4871 08:50 / 27.01.2018