1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китоби нашр этилди

09:39 / 27.09.2017 10365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Қуръони Каримни ёд олишни улуғ ибодат даражасига кўтарган, бунинг учун Ўзининг ‎розилигини мукофот қилган Ҳақ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!‎

Қуръон ҳофизларию қориларининг саййиди бўлмиш Муҳаммад Мустафога салоту ‎саломлар бўлсин!‎

Қуръони Каримнинг бизгача нозил бўлганидек етиб келишида хизмат қилган саҳобаи ‎киромлар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар, қироат имомлари ва барча аҳли Қуръонга ‎Аллоҳ таолонинг розилиги, раҳмати бўлсин!‎

Маълумки, халқимиз қадимдан Аллоҳ таолонинг Каломига муҳаббати беназир, Қуръон ‎аҳлига мухлис, уни ўқиб-ўрганишга, ёд олишга иштиёқманд элдир. Бу азиз халқ ‎Роббининг Каломига бўлган иймони, муҳаббат ва иштиёқи камоли баландлигидан ҳатто ‎шўро даврида ҳам Қуръони Каримни кафтида чўғ тутгандек сақлаб, Қуръонни ўрганиш ва ‎ўргатишни фидокорлик билан давом эттириб келди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, ‎юртимиз мустақил бўлгандан буён турли илмий соҳалар қатори, Қуръон таълими ҳам ‎тараққий этди. Халқимизда кун сайин Қуръони Каримга бўлган эътибор ошгандан ошиб ‎бормоқда. Жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг алоҳида ‎‎«Таҳфизул Қуръон» кафедраси мавжуд бўлиб, у Қуръон ҳофизларини тайёрлашга ‎ихтисослашган.‎

Ўтган яқин йилларда юртимизда Қуръон илмлари, хусусан, тажвид борасида ҳам бир ‎қанча асарлар нашр қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ҳар йили ўз ‎тасарруфидаги билим юртлари ўртасида ­Қуръон қироати мусобақалари ўтказиб келади. ‎Мусобақаларда совриндор бўлган қориларимиз халқаро Қуръон кўрикларида муносиб ‎қатнашиб келмоқдалар. Масжидларимиздаги қори домлаларнинг қироатлари, хусусан, ‎Рамазон ойидаги хатмларнинг сифат ва салмоғи йил сайин ўсиб боряпти. Буларнинг ‎барчаси ҳар қандай мусулмон кишини қувонтиради.‎

Бундай қуръонсевар ҳалқнинг ушбу муқаддас Китобни ўқиб-ўрганишга, ёд олишга ‎интилиши табиий. Бинобарин, уларнинг Қуръони Каримни ўқиб-ўрганиш, ёд олиш ‎йўлларини ўрганишга, бу борада етарли даражада йўлланма ва тавсияларга эга бўлишга ҳам ‎эҳтиёжлари баланд.‎

Камина ходимангиз ҳам Аллоҳ таолонинг инояти билан Каломуллоҳни ёд олиш ‎бахтига эришганим, бу соҳада баъзи илмларни олишга муваффақ бўлганим ва бир неча ‎йилдан буён Хадижаи кубро номидаги хотин-қизлар ўрта махсус ўқув юртида ‎муаллималик қилиб келаётганим боис бу борадаги вазиятдан хабарим бор. Кишиларимиз ‎Қуръон илмлари, айниқса уни ёд олишга алоқадор саволлар билан жуда кўп мурожаат ‎қилишади. «Қуръони Каримни ёдлашда нималарга эътибор бериш керак?», «Нима қилсам, ‎зеҳним қучли бўлади?», «Қайси услубда ёдлаш осон?», «Ўхшаш оятларни адаштириб ‎юбормаслик учун нима қилиш керак?» каби қатор саволлар ҳар қадамда учрайди.‎

‎«Муфассал тажвид» номли китоб нашрдан чиққанидан кейин камина ходимангизга ҳам ‎бундай саволлар сезиларли даражада кўпайди. Қуръон ёдлаш услублари ва ўхшаш оятлар ‎ҳақида яна бир китоб таълиф қилиш таклифи ҳам бўлди. Ушбуларни инобатга олган ‎ҳолда, Аллоҳнинг ёрдами билан яна бир хайрли ишга қўл урдик. ‎

Қўлингиздаги китобда қандай қилиб Қуръон ҳофизи бўлиш ҳақида сўз боради. ‎

Китоб олти бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда Қуръон ҳақида, уни ёд олишнинг ‎фазилатлари баён қилинади. ‎

Иккинчи бобда Қуръони Каримга оид одоблар борасида сўз юритилса, учинчи бобда ‎Қуръонни ёдлаш услублари, зеҳнни ишга солиш, унутишдан сақланиш, такрорлаш каби ‎мавзулар билан танишасиз.‎

Тўртинчи бобдан Қуръони Каримга оид баъзи қизиқарли маълумотлар ўрин олган.‎

Бешинчи бобда эса Қуръонни ёд олиш ва хатм қилишни осонлаштирувчи айрим ‎жадваллар тақдим қилинган.‎

Маълумки, Қуръони Каримда бир қанча муташобиҳ (ўхшаш) оятлар бор. Кўпчилик ‎қорилар ана шу ўхшаш оятларни ёддан тиловат қилганларида адаштириб ҳам қўядилар. ‎Бундай ўхшаш оятларни яхши ўзлаштириш, уларнинг фарқларини билиб, бир‑биридан ‎ажратиб олиш алоҳида эътибор талаб қиладиган илм бўлгани учун сўнгги олтинчи бобни ‎муташобиҳ оятларга бағишладик. Бу мавзуни баён қилиш учун қадимги ва энг ишончли ‎манбалардан иккитаси асос қилиб олинди. Улар шайх Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ‎ибн Абдуссомад ибн Аттос Ҳамадонийнинг «Ҳидоятул муртаб» китоби ҳамда Абу ‎Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Асбаҳонийнинг «Дурратут-танзил ва ғурратут-таъвил ‎фил аятил муташабиҳати фи Китабиллаҳил Азиз» номли асаридир.‎

Рисола мустақил ўқувчилар ҳамда исломий билим юртлар талабалари учун ‎мўлжалланган.‎

Қуръон ҳофизи бўлишга киришган ҳар бир киши учун ушбу китобдан фойдаланиш, ‎ундаги тавсияларга амал қилиш улкан натижаларга сабаб бўлади, иншааллоҳ.‎

Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраймизки, жонажон юртимизга Ислом оламига буюк ‎Қуръон ҳофизларини қиёматга қадар тақдим қилиб бориш бахтини насиб этсин, ‎қориларимиз сони ва сифати кун сайин ошиб бораверсин, бизларни Ўз Каломининг ‎хизматига муваффақ айласин, саъй-ҳаракатларимизнинг барчаси Ўзининг розилиги учун ‎бўлсин!‎

 

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф

Номи: «Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

Нашриёт: "HILOL NASHR" нашриёт-матбааси

Сана: 2017

Ҳажми: 416 бет

ISBN: 978-9943-4819-5-4

Ўлчами: 84×108 1/32‎

Муқоваси: Юмшоқ

 

Мундарижа

Сўз боши

Биринчи боб. Энг улуғ фазилат

Иккинчи боб. Ҳофизи Қуръон – гўзал одоб соҳиби

Учинчи боб. Ҳофизи Қуръонга зарур маслаҳатлар

Тўртинчи боб. Қуръони Каримга оид ‎

зарур маълумотлар

Бешинчи боб. Режа жадваллари

Олтинчи боб. Муташобиҳ (мувофиқ) оятлар

Муташобиҳнинг таърифи

‎«Ҳидаятул муртаб»‎

Алий ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад ‎

ибн Аттос Ҳамадоний

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Асбаҳоний

Қуръони Каримдаги муташобиҳ оятлар

Хотима


Маълумот учун телефон рақамлар:


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 388 12 12, (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99890) 562 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.HilolNashr, нашриёти томонидан чоп қилинадиган Қуръони Карим барча расмий дўконларимиз ҳамда онлайн саҳифамизда сотувга чиқарилди. Ушбу турдаги Мусҳафи шариф давоми...

1282 10:00 / 26.01.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ансорлар розияллоҳу анҳум, деб номланган 26жузи..Ҳадис ва Ҳаёт, давоми...

1142 17:05 / 22.04.2021
quotҲадис ва Ҳаётquot 5жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз, деб номланган давоми...

2740 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо,деб номланган давоми...

3381 17:09 / 04.05.2019
Аудиолар

118801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40751 14:35 / 11.08.2021