1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Касб баёни (2-қисм)

21:04 / 18.09.2017 3881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади?

 

Муслим ибн Жубайр Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳнинг Бану Одамнинг ризқларига муваккал қилинган фаришталари бор. Батаҳқиқ, улар аларнинг ризқлари[1] даражаларига қараб бўлишини биладилар. Сўнгра У Зот уларга деди: «Бандаларимдан қай бири ташвишини (фақат) бир ташвишга айлантирса, унинг ризқини осмонлару ерга ва Бану Одамга юкланглар. Қай бир банда уни (ризқни) талаб қилса, унга ўзи ирода қилган тарафдан беринглар. Агар у касбларини[2] адолат билан танласа, унга ризқини адолат билан поклаб беринглар. Агар ҳаромга қўл урадиган бўлса ва ҳаво(и нафси) асосида олса, унга унинг учун юқори бўлиши мумкин бўлмаган даражадагисини беринглар. Сўнгра у билан дунёнинг бошқа нарсалари орасини тўсинглар. Унинг учун ёзилган даражадан зиёда ўлароқ ҳалолини ҳам, ҳаромини ҳам ололмайди»[3].

 

Зайд ибн Аслам Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким Роббининг ибодатига фориғ бўлса, У Зот унинг ризқини осмонлару ерга, қушларга ва Бану Одамга юклайди»[4].

Ҳадисдаги «ташвишини (фақат) бир ташвишга айлантирса» дея зикр қилинган банда ўзининг ташвишини унутиб, Роббининг ибодатига маҳкам бел боғлаган, ўз ибодатида фақат Робби ила машғул бўлган бандадир. Аллоҳ таолонинг ибодатига фориғ бўлиш мана шудир. Бундай банданинг ризқи осмонлару ерда кафолатланган бўлади. Осмон ёмғир ёғдиради, ер наботот ундиради. Бану Одам эса унга ишлов бериш, ташиш ва етказишни зиммасига олади.

Бу ўз ибодатида Робби ила машғул бўлган ва нафсини[5] унутган киши учундир. Унга кифоя қилгудек ризқни таъминотсиз етказиш Аллоҳ таолога вожиб бўлгандир. Аша ўшалар сиддиқлардир[6].

Аллоҳ азза ва жалла сиддиқа Марям алайҳассаломнинг дунё ишларидан озод бўлиб, ибодатга фориғ бўлгани ҳақида хабар бериб, шундай деди:

 «Закарийё ҳар сафар унинг олдига – меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди. У: «Эй Марям, сенга бу қаердан?» деди. «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур», деди»[7]. 

Бунда маълум макондан бўлиши ҳисобга олинмайди.

Китобда[8] сиддиқага бундай нарса ато этилгани айтилган бўлса, сиддиқлар ҳам худди шундай ризқланишлари турган гапдир.

Агар Марям алайҳассаломнинг ризқини унга фаришталар етказиб берган бўлсалар, Бану Одам сиддиқларнинг ризқларини уларга етказиб беришлари жоиздир, чунки мўминлар Аллоҳ азза ва жалла учун фаришталардан кўра мукаррамроқдир. 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)

 

________________________________________

[1] «Аллоҳ таолоодамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берганва улар манфаат олган дунёвийва ухровий ҳар бир нарсаризқдир».

[2] «Касб» луғатда «меҳнатбилан маблағ топиш, фойда, ютуқ, маош» каби маъноларни англатади. Истилоҳда «мақсадни ҳосил этишучун саъй-ҳаракат қилиш ва сабаббўлувчи воситаларни ишга солиш касб дейилади. Касб барча пайғамбарлар, хусусан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларидир. Ислом динида ҳалол касб орқали ризқ излаш фарз амал ҳисобланади.

[3] Ибн Можа «Муқаддима»да ривоят қилган.

[4] Ҳоким шунгаўхшаш ривоятни келтирган.

[5] «Нафс» калимаси жон, руҳ, қалб, шунингдек, истак, майл, хоҳишмаъноларида келади. Луғатда «инсондаги ғазаб ва шаҳватни жамлабифода этувчи сўз»дир. «Нафс» деганда кўпроқ ёмонсифатларни ўзида жамловчи нарса кўзда тутилади. Нафснинг еттихил даражаси бор: нафси аммора, нафси лаввома, нафси мулҳима, нафси мутмаъинна, нафси розия, нафси марзия, нафси комила. Нафс инсоннинг шайтон кабиэнг катта душманларидан бўлиб, унга қарши курашжиҳодга тенглаштирилган.

[6] «Сиддиқ» сўзи луғатда «сўзига, эътиқодига ваамалига содиқ, ростгўй киши» деган маънони ифодалайди. Истилоҳда «илоҳиймаълумотларга чин дилдан ишониб, ҳеч иккиланмай тасдиқ этувчива амал қилувчи, тили билан дилибир зотлар» «сиддиқ» деб аталади. Улар охиратда расуллар ва шаҳидлар даражасида турадилар. Исломтарихида бу шарафга биринчи бўлибРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини, Меърожга чиққанларини ҳеч биртараддудсиз тасдиқ этган улуғ саҳобий, Исломдавлатининг илк халифаси Абу Бакр Сиддиқрозияллоҳу анҳу эришганлар.

[7] Оли Имрон сураси, 37-оят.

[8] Қуръони Каримнинг номларидан бири «Китоб»дир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

5948 02:53 / 21.04.2017
Аллоҳ таоло Мусаввир Зот. Аллоҳ таолонинг ушбу исми Қуръони Каримда фақат бир ўринда келган .У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир. Энг гўзал давоми...

6181 11:00 / 24.02.2023
Халойиқ ичра гар кўпайса айбинг, Мазаммат эшитсанг шоҳу гадодин, Аларни яширмоқ истаса қалбинг, Либос эт саховат отлиқ матодин.Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.Улардан давоми...

7924 15:00 / 30.05.2021
Гўштни музлатиш ва тарқатиш корхонасида Жон исмли бир киши ишлар эди. Бир куни ҳамма ишдан кетганидан сўнг Жон гўштни музлатадиган хонага уни яхши ишлаяптими давоми...

3004 14:00 / 22.12.2021
Аудиолар

120157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41818 14:35 / 11.08.2021