1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қарғиш ҳақида

23:44 / 15.05.2017 5828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Ноўрин қарғаш гуноҳми? Одамларда “қарғишнинг икки учи бор, бири сен қарғаган одамга иккинчиси ўзинга тегади” деган гаплар кўп айтилади. Шу гап қанчалик рост? Қандай вазиятларда қарғаш мумкин? Қарғиш боби Шайх Ҳазратимизнинг қайси китобларида муфассал баён этилган? Олдиндан раҳмат.


Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

 عن أبي ذرّ -رضي الله عنه- أنه سمع رسول الله -صلى الله عليه وسلم- يقول: (ليس مِنْ رجلٍ ادَّعى لغيرِ أبيه وهو يَعْلَمُه إلاَّ كَفَرَ، وَمَنِ ادَّعى ما ليس له؛ فليس منَّا، وليتبوأْ مَقْعَدَه مِنَ النَّارِ، ومَنْ دَعَا رَجُلاً بالكفرِ أو قال: عدوَّ الله، وليس كذلك؛ إلا حَارَ عليه)».

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким била туриб ўз отасидан бошқасини отам деб даъво қилса, кофир(неъматга кофир) бўлибди. Ким ўзиники бўлмаган нарсани даъво қилса, у биздан эмас ва жойини дўзахдан тайёрлайверсин. Ким бирор кишини кофир, ёки Аллоҳнинг душмани деса-ю, у ундай бўлмаса, гапи ўзига қайтади” деяётганини эшитди. Шунинг учун ўринли бўлсада қарғашдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/40364

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Оилам жуда яхши, отаонам, укам зиёли диндан хабардор инсонлармиз алҳамдулиллаҳ. Ёшим катталашгани сари ичичимдан кучли қўрқув ҳадик кучаймоқда. давоми...

2425 08:35 / 18.12.2018
Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда давоми...

2693 15:50 / 24.04.2016
Агар доимо ичиб келувчи, яъни ароқхўр ота аёлини урибсўкса, бу ҳолда фарзанд ўз онасини жабрзулмдан қутқариш учун отасига қўл кўтариши мумкинми Бу ўринда фарзанд давоми...

2900 21:12 / 24.04.2016
Шанба куни воқеаси, яъни яҳудийларни маймун ва чўчқаларга ҳам эди менимча айлантирилганини саҳиҳ ҳадислари билан келтира оласизми Бу воқеанинг тарихини биламан, давоми...

4735 16:05 / 27.04.2016