1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?

09:05 / 03.09.2017 3578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. 

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Саҳобаи киромларда Аллоҳга маҳбуб бўлган амални қилишга иштиёқ зўр эди. Улар Аллоҳга маҳбуб амалларнинг ичидан ҳам энг маҳбубини қилишга ҳаракат қилар эдилар. 

Буни билиб олиш учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга савол бердилар: 

«Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» 

Расулуллоҳ бу саволга:

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», деб жавоб бердилар. 

Ҳа, Исломда давомсиз кўп амалдан кўра, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди.

Мусулмон одам ҳафтанинг маълум кунида яхши амал қилиб, мусулмонлик тақозоси билан иш кўриб, қолган кунларида ҳар хил ёмонликларни қилавермайди. Мусулмон одамнинг ҳар бир куни яхши бўлади. Оз бўлса ҳам, ҳар доим яхши амал қилади. Ҳамма яхшилик ана ўшанда. 

Биз мусулмонлар худди шу ишни ҳаммамиз амалга оширишимиз керак. Афсуски, кўпчилик биродарлар жумъа кунида, ҳайит кунларида, Рамазон ойида ўзларини жуда яхши тутадилар-да, қолган вақтларда турли ҳолатларда бўлишни ўзларига раво кўрадилар. Албатта, мазкур кун ва ойларда кўп яхши бўлиш мақбул ва савобли иш. Аммо бошқа вақтларда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Бу бобга хулоса ясар эканмиз, Ислом осонлик динидир, ундан бошқа ҳамма нарса қийинлик, машаққатдир, деймиз. Банда Ислом шариатида кўрсатилган амалларни қилиш билан икки дунё саодатига эришади, деймиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бири билан эдилар. Бир киши ўтиб қолди. У зот уни чақирдилар. У давоми...

2456 09:58 / 13.07.2022
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна давоми...

1881 09:13 / 28 февраль
. , .61110. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо деган ўзиб бўлмас Ёки етиб бўлмайдиган давоми...

1447 10:12 / 23.11.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлардингиз,, давоми...

1508 11:55 / 25.06.2019
Аудиолар

120116 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41782 14:35 / 11.08.2021