1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Қалбнинг сайқали зикрдир

14:34 / 12.08.2017 4251 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Мени ёд этингиз, (мен ҳам) сизларни ёд этаман…»

(Бақара сураси, 15- оят).

Аллоҳ таолонинг дини шарафланган жой ва маконда осойишталик, хотиржамлик ҳукм суради. Муҳаббат ва умид ила У Зотнинг исмини тилга олганларнинг қалблари, руҳиятлари покланади, шифо топади, ҳидоятга эришади.

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар. У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўзи ҳам, фаришталари ҳам саловот айтувчи Зотдир. У мўминларга ўта раҳмли бўлган Зотдир” (Аҳзоб сураси, 41−43-оятлар). 

Аллоҳ таолони тез-тез зикр қилиш Унинг марҳаматига ва фаришталарнинг хайрли дуоларига эришишнинг энг ишончли усулидир.
Куръони Каримда, ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолонинг номини, қудрати ва буюклигини улуғлашга ундайдиган буйруқлар, тарғиблар, огоҳу танбеҳлар кўпдир.

Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан ) улуғдир» (Анкабут сураси, 45-оят). 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй бола, сенга Аллоҳ таоло фойда берадиган калималарни ўргатайми?” дедилар . Мен: “Ўргатинг, эй Аллоҳнинг расули!” дедим. “Аллоҳни ёд эт, Аллоҳ сени сақлайди. Аллоҳни ёд эт, ҳузурингда топасан. Аллоҳ таолони кенглик пайтингда танигин, қийинчиликда сени танийди. Тиласанг, Аллоҳдан тила. Ёрдам сўрасанг, Аллоҳдан ёрдам сўра. Бўладиган нарсаларни қалам (ёзиб бўлди) қуриди. Агар бутун олам одамлари сенга фойда бермоқни хоҳласалар, Аллоҳ сенга уни такдир килмаган бўлса, қодир бўла олмайдилар. Агар улар сенга зарар бермоқчи бўлсалар, Аллоҳ таоло тақдир қилмаган бўлса, зарар беришга қодир бўлмайдилар. Аллоҳга шукр ва имон билан амал қил. Билки, ёмон кўрган нарсангга қилган сабрингда кўп яхшиликлар бор. Албатта (Аллоҳнинг) ёрдами сабр қилиш билан, қувонч қайғу билан, енгиллик машаққат билан биргадир.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларингизнинг яхшироғи ва Хожаларингиз ҳузурида ёқимлироғи ва даражаларингизни кўтарувчироғи, сизлар учун тилла-кумуш инфоқ қилишдан ва душманларингиз билан рўбаро келиб, уларнинг бўйнига уришингиз ва улар сизларнинг бўйинларингизга уришидан кўра хайрлироғи ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Расулуллоҳ!» дейишди. Расулуллоҳ: «Бу Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилишдир» дедилар (Аҳмад ривояти).

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в саллам дедилар: «Раббини зикр қилувчи билан Раббини зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи худди ўлик билан тирик мисолидадир» (Бухорий ривояти).

Аллоҳ таолони зикр қилганинимизда пайдо бўладиган тебранишлар танамиздаги биологик жараёнларни ва ҳис-туйғуларимизни ҳам тартибга солади, онгимизни уйғотади. Бундай ҳолатда эса дунёвий ҳодисалардан ҳоли бўлиб, хатти-ҳаракатларимизни таҳлил қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўраш осонроқдир. Агар инсон Раббини қалбан зикр қилса, ўша инсон танаси ва унинг атрофида нур таралади. Бу ҳолат унинг атрофдагиларига ҳам таъсирини ўтказмай қолмайди.  Аллоҳ таолони зикр қилувчи ерлар ҳам жаннат боғларига ўхшаб қолади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жаннат боғлари олдидан ўтаётганингизда уларнинг ифоридан баҳраманд бўлинг”. Шунда одамлар: “Қани жаннат боғлари?” деб сўрадилар. Шунда  Расулуллоҳ: “Аллоҳ номи зикр қилинувчи мажлислар”, деб жавоб бердилар (Термизий ривояти). Бундай жойларда мўминлар дунёвий ташвишлардан худди жаннатдагилар каби халос бўладилар, қалблари ҳузурга тўлади, бу жойларни Аллоҳ таоло нурга тўлдиради. Ҳақиқий ҳузурни ва қалб таскинлигини инсон айнан шу ерда ҳис қилади. Бу мажлисларда мўмин қалбини тўлдирувчи қувончни ҳеч қандай дунёвий қувончлар билан таққослаб бўлмайди. У ўзидан кейин бўшлиқ ёки ачиниш ҳиссини қолдирмайди. Инсон қалбида хавотир қўзғатса-да, бу хавотир мўмин қалби учун манфаатлидир.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек: «Ҳар бир нарсанинг сайқали бор, қалбнинг сайқали Аллоҳни зикр қилишдир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг амрини ақл ишлатиб тушунадиган оқил ҳақида сўрадинг.Албатта, ақл1 мўминга унинг қалбида тоатларни зийнатлаш ва маъсиятларнинг қабоҳатини кўриш учун давоми...

3539 17:21 / 25.09.2017
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга давоми...

3385 21:04 / 18.02.2018
Аллоҳ таоло учун ғийбaтни тaрк этган киши улуғ мaртaбaлaргa эришaди. Қуйида ғийбaтни тaрк этиш ва тилни oдaмлaр шикoятидaн тийишдаги фойдаларни санаб ўтамиз.Биринчи фoйдa давоми...

3221 22:34 / 01.05.2018
4. Фатво сўраш мақсадида ғийбат қилиш. Олим ёки муфтийдан масала сўраётиб, бир кишининг айбини баён қилишда ҳеч қандай зарар йўқ. Масалан, .Фалончи менга нафақа давоми...

4117 17:05 / 17.02.2018
Аудиолар

120133 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41796 14:35 / 11.08.2021