266 25.12.2016

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (1-бўлим)

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башарият ичидан Ўзига ҳабиб этиб танлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Умматлари учун маҳбуб ва мушфиқ Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!

Аллоҳ таолога шукрки, бизларни Ўзининг энг афзал дини – Ислом динида яратиб, мусулмон қилди, бизларга энг афзал Китоб – Қуръони Каримни нозил этиб, аҳли Қуръон қилди, бизларни набийларнинг энг афзали – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб, аҳли иймон қилди.

 «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси меҳнат жамоаси, Ислом.уз портали бутун Ўзбекистон халқини, бутун дунё мусулмонларини кириб келган Рабиъул аввал ойи – мавлиди шариф ойи билан, бу дунёда ҳидоятчимиз, охиратда шафоатчимиз, хотамул анбиё, Расули акрам, Набийи муҳтарам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой билан муборакбод этади.


«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (1-бўлим)



Суннат атрофида қўзғашаётган шубҳаларга жавоблар



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат



Салавот: Толаъал-бадру