1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Islom.uz-1438 танлови эълон қилинади

10:00 / 07.03.2017 6995 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!

 

«…Яхшиликларга шошилинг»

(Моида сураси, 48-оят)

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Барча яхшиликларда умматларига гўзал ўрнак, чинакам ибрат ва бетимсол намуна бўлган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Порталимизнинг азиз мухлислари!

«Ислом.Уз» портали анъанавий «Ислом.Уз-1438» танлови бошланганини мамнуният билан маълум қилади.

Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳларимизга, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиорлари остида бир неча йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган, хайрли анъанага айланган ИСЛОМ.УЗ-1438 танлови очиқ деб эълон қилинади.

 

Танловнинг мақсади:

·  буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш;

·  динимизнинг таълимотларини, халқимизнинг бой маънавий-маърифий ва адабий-бадиий меросини, иймон нурига йўғрилган фазилатларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш;

·  ёшларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги маъсулиятини ошириш;

·  ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ва зарарли таъсирлардан ҳимоялашга, уларни илм маърифатга, янгиликка, замонавий илғор технологиялар билан танишишга тарғиб қилиш, келажак авлодни муносиб тарбиялаш.

 

Танловга тақдим қилинадиган асарларнинг жанр ва йўналишлари:

·  адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар)

·  тасвирий (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат асарлари)

·  мультимедиа (интерактив мультимедиа дастурлар, аудио, видео, 2D ва 3D анимация, интернет сайтлар)

·  таржима (хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар)

·  сийрат (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, аҳли байт, асҳоби киром ҳамда тобеъинлар ҳаётига ҳамда Ислом тарихига оид асарлар)

·  Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги хотиралар ва у зотнинг китобларини бошқа тилларга таржима қилиш (таржима қилинмоқчи бўлган китобни портал мутасаддилари билан маслаҳатлашиб олиш шарт);

·  бошқа илмий-маърифий йўналишлар.

 

Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган ва қўшаётган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши мақсадга мувофиқдир.

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон форматларда қабул қилинади).

Юборилган асарлар ва электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтининг махсус бўлимида маълум қилиб борилади.

Электрон репродукциялар юбориш учун манзил: admin@islom.uz

Танловда иштирок этиш учун интернетдаги ушбу манзилга кириб, асарни у ерга юбориш кифоя.

 

Танлов 2017 йил 17 ноябрига қадар давом этади.

Тақдим этилган асарлар порталга ташриф буюрадиган барча мухлислар эътиборига ҳавола этилиб, ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳоланади. Энг юқори баҳо олган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади. Якуний баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилиб, танлов ғолиблари ҳижрий 1439 йилнинг Робиъул аввал ойида эълон қилинади, иншааллоҳ.

 

Марҳамат, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлиқ исми ва таваллуд санаси Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ алМутаваллий ашШофеъий алХалватий. У Шайх Мутавваллий номи билан танилган. Уни тажвид аҳкомлари, давоми...

1360 18:25 / 30.05.2023
Ислом тарихчилари ўзининг замонасидаги Арабистон ярим ороли ва Ислом ўлкаларида модага айланган либосларни биринчи бўлиб кимлар кийганини диққат билан давоми...

1455 15:30 / 27.10.2021
Тўлиқ исми ва таваллуди Исо ибн Мино ибн Вардон ибн Исо ибн Абдуссомад ибн Умар ибн Абдуллоҳ азЗарқий. Куняси Абу Мусо. Қолун эса унинг лақабидир. У ансорлардан давоми...

1562 17:50 / 07.12.2022
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Илм икки қисмдир 1. Қалбда бўлган илм. Бу қандай илм Илми нофеъ mdash фойдали илм 2. Тилда бўлган илм. Бу эса Аллоҳнинг Одам давоми...

1944 17:05 / 07.07.2023
Аудиолар

133564 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53911 14:35 / 11.08.2021