1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Оила

Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш

17:24 / 10.04.2017 5489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида наслга зарар етказадиган жинсий алоқаларни қилганларга жазо белгилаган.

Инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида унга зарар етказадиган жинсий алоқаларни қилишни ўзига эп кўрган нобакорларга қарши Ислом шариатида кескин чоралар кўрилиб, уларни инсоният душмани, унга қарши жиноят содир этган унсур сифатида жазолаш йўлга қўйилган. 

Аввало, Қуръони Каримда зинокорларга қарши қуйидаги жазо эълон қилинган.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

«Зинокор аёл ва зинокор эркакни эса – уларнинг ҳар бирини юз даррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз, Аллоҳнинг динида сизларни уларга нисбатан шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобланишига бир гуруҳ мўминлар гувоҳ бўлсинлар» (Нур сураси, 2-оят).

Инсоний табиати бузилмаган жамиятлар зинони ҳеч иккиланмай, «жазога лойиқ иш» деб баҳолаб келганлар.

Ҳиндлар зинокор аёлни итларга егизишган, эркакни қиздирилган темир сўрига ётқизиб туриб, атрофидан олов ёқишган.

Рим қонунларига кўра, қадимда зинокорларнинг мол-мулки мусодара этилган, кейинроқ ўлим жазосига ҳукм қилинган, сўнгра умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилган ва ҳоказо.

Яҳудийларда зинокор ўлимга ҳукм этилган.

Исломда ҳам зино улкан жиноят ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу жиноят оила кўрган кишилар томонидан содир этилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига биноан, тошбўрон қилиб ўлдирилади. Бу жазолар турмуш ўртоғига хиёнат қилгани ёки бировнинг номусини поймол этгани учун эмас, балки ҳалол йўл билан қондириши мумкин бўлган шаҳватини ҳаром йўл билан қондиргани учун берилади.

Агар одамларга шаҳватларини тартибсиз равишда, хоҳлаган йўл билан қондираверишларига ижозат берилса, инсоният насли, унинг маданияти, маънавияти тез фурсатда ҳалокатга учрайди. Агар инсон оилавий ҳаётнинг масъулияти, оғирликлари ва машаққатларини бўйнига олмасдан, фақат шаҳватини қондиришга ҳаракат қиладиган бўлса, ундан ҳеч қачон бола тарбиясида, оила ва жамиятда бирор фойдали ишни кутиб бўлмайди. Бундай кишилар бир лаҳзалик шаҳватини қондириш учун ҳамма нарсани қурбон қилишга тайёрдирлар. Шунинг учун ҳам улар ҳар қандай оғир жазога лойиқ. 

Оила кўрган шахс зино қилса, у ўлим жазосига тортилади.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан қабул қилиб олинглар! Мендан қабул қилиб олинглар! Батаҳқиқ, Аллоҳ уларга йўл очди: бикр бикр билан бўлса, юз дарра ҳамда бир йил сургун. Оила кўрган оила кўрган билан бўлса, юз дарра уриш ҳамда тошбўрон», – дедилар». 

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Баччабозлик қилганнинг жазосида уламолар турли ҳукмларни айтганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Кимнинг Лут қавмининг амалини қилаётганини топсангиз, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Ҳадисдаги «Лут қавмининг амали» дегани ливота, яъни эркак кишининг эркак киши билан жинсий алоқа қилишидир. Бу ифлос иш биринчи бўлиб Лут алайҳиссаломнинг кофир қавмларидан чиққани учун шу ном билан аталиб қолган. 

Бу иш энг разил ва энг бемаъни жиноятдир. Бу ишни фақат одамгарчиликдан эмас, балки ҳайвонлик доирасидан ҳам чиққан махлуқгина қилиши мумкин. Чунки ҳеч қандай ҳайвоннинг эркаги эркагига жинсий яқинлик қилгани кузатилган эмас.

Ушбу ишни биринчи бўлиб қилган қавм – Лут қавмига Аллоҳ таоло энг ашаддий азобни берган: уларни ерга юттириб юборган. Осмондан устиларига тош ёғдирган.

Моликий ва ҳанбалий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга амал қилиб, «Ливота қилувчи ким бўлишидан қатъи назар, ўлдирилиши шарт», дейдилар. 

Саҳобалардан Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳулар ҳам шу фикрда бўлган эканлар.

«Ливота қилувчи ким бўлишидан қатъи назар, ўлдирилиши шарт», деган уламолар далил ва ҳужжатларга суянган ҳолларида ливотачини тўрт хил йўл билан қатл этишни ихтиёр қилганлар: 

1. Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳулар: «Қилич билан ливотачининг бошини танасидан жудо қилиш керак», деганлар.

2. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Молик ва Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимо: «Тошбўрон қилиб ўлдириш керак», деганлар.

3. Моликий мазҳаби уламолари эса: «Баланд жойдан ташлаб ўлдириш керак», деганлар.

4. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ливотачини деворнинг остига ётқизиб туриб, устидан деворни ағдариб юбориш керак», – деганлар.

Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Лут қавмини ушбу азобларнинг барчасига дучор қилган.

Шофеъий мазҳабида: «Ливотачининг жазоси худди зинокорнинг жазосига ўхшайди», дейилади. Бикр бўлса, дарра урилади, бикр бўлмаса, тошбўрон қилинади.

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса: «Ливота қаттиқ ва шармандали гуноҳ эканида ҳеч шубҳа йўқ, лекин у зино эмаслиги ҳам маълум. Шунинг учун ливотага зинонинг азобини қўллаб бўлмайди. Ливота учун таъзир берилади», – дейдилар.

Ҳар бир мазҳаб ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далилларни келтиришади. Замондош уламоларимиз биринчи мазҳабнинг фикри кучли, дейишади. 

Шу ерда араб тилида «сиҳоқ» деб номланадиган ва аёл киши билан аёл киши орасида жинсий маънода бўладиган жиноятнинг ҳукмини ҳам айтиб ўтиш лозим бўлади. 

Уламоларнинг иттифоқи бўйича, бу жиноятни қилганларга шароитга қараб таъзир берилади.

Ҳайвонга жинсий яқинлик қилганларнинг жазоси ҳам белгиланган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким ҳайвонга яқинлик қилса, уни ва унга қўшиб, ўша ҳайвонни ҳам қатл қилинглар», – дедилар». 

Мен Ибн Аббосга: 

«Ҳайвоннинг нима алоқаси бор?» – дедим. 

«Менимча, у зот унга ҳалиги иш қилинганидан кейин унинг гўштини емоқликни кариҳ кўрганликлари учунгина айтганлар», – деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шунингдек, икковлари Ибн Аббосдан: «Ҳайвонга яқинлик қилганга ҳадд йўқ» деган ривоятни ҳам келтирганлар. 

Уламолар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ҳайвонга яқинлик қилган шахсни ва ўша қабиҳ иш қилинган ҳайвонни ўлдириш кераклиги ҳақидаги ривоятнинг заиф эканини аниқлаганлар. 

Шунинг учун ҳам жумҳур уламолари бу ривоятни амал учун қабул қилмаганлар, балки иккинчи, яъни ҳадд йўқлиги ҳақидаги ривоятни қабул қилганлар. Ҳадд тайин қилинмаган жиноятни қилганларга нисбатан эса таъзир чораси кўрилади. Ҳар замон ва ҳар макон ҳокимияти шароитга қараб, ҳамма нарсани ҳисобга олиб, таъзир жазосини қўллайди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мукаммал саодат йўли китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида наслга зарар етказадиган жинсий алоқаларни қилганларга жазо белгилаган.Инсон наслини муҳофаза қилиш давоми...

5489 17:24 / 10.04.2017
10. 32. Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади.Луқмон ўғлига шундай деди .Эй ўғлим, ким отаонасини рози қилса, Раҳмонни рози қилган бўлади. Ким отаонасини норози қилса, давоми...

7995 19:04 / 17.04.2018
91. 87. Абу Усайддан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Салама қабиласидан бир киши келиб, гаплашди. Мен у зотнинг давоми...

13623 21:17 / 08.04.2017
110. 79. Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Акаукаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир,, давоми...

9160 22:51 / 06.07.2017
Аудиолар

118797 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40747 14:35 / 11.08.2021