1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Имоми Шофеъий ва у кишининг мазҳаблари

21:53 / 27.04.2017 11841 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имоми Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис 150 ҳижрий санада Имом Абу Ҳанифанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдурлар. Кичикликларидан бошлаб илм талаби ила машғул бўлдилар. Арабларнинг одати бўйича саҳродаги қабилалардан Ҳузайл қабиласи билан бир неча йил яшаб, уларнинг шеърлар ва хабарларини, араб тили фасоҳати, балоғатини ўргандилар. Маккага қайтиб келганларида баъзи фозиллар у кишига "тил, фасоҳат ва заковат эгаси бўлиб туриб фиқҳ ўрганмасанг бўлмайди, агар шуни қилсанг ўз замонингни улуғи бўласан", дейишди. Ҳамда Имом Молик ибн Анас ҳузурига бориб, таълим олишни маслаҳат беришди. Шундай бўлди ҳам. Имом Шофеъий ўз замонасида машҳур бўлган илмларнинг кўпида ешқадам бўлиб етишдилар. Юнус ибн Абдил Аъло бу ҳақда:"Шофеъий араб тили ҳақида гапирса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер едим. Агар шеърдан сўз очса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим. Агар фиқҳдан сўз очса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим", дейдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳнбал бўлса, сиёҳдон кўтарган ҳар бир кишининг зиммасида Шофеъийнинг ҳаққибор, дейдилар.

Илмларни мукаммал эгаллаб бўлган Имом Шофеъий Замзам қудуғига яқин жойдан макон олиб, дарс айтишни бошлайдилар. У ерда ажойиб бир ҳусн ила ўтириб, тавозуъ ила одамларни илмлардан манфаатлантирар, саволларига жавоб берар эдилар. Аста-секин у кишининг ихлосмандлари, шогирдлари кўпая бошлади. Бошқа бир мазҳабга кейинроқ асос солган Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у кишининг бош шогирдларидан ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Моликлардан фарқли ўлароқ, Имом Шофеъий сафарни ёқтирар ва кўп сафар қилар эдилар. Гўдакларида Ғаззадан Ҳижозга ота-онаси кўтариб келган бўлса, Ҳижозда ўзи шаҳар, қишлоқ ва саҳро кезди. Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара орасида борди-келдилари кўпайди. Вақти келганда иш билан Яманга бордилар. Ироққа бир неча марта сафар қилдилар.
Имом Шофеъий қайрда бўлса ҳам илм, одоб, диндорлик, тақво уруғларини сочар эдилар. Ўша вақтнинг уламолари Имом Шофеъийни тақдирлаб, илмларига қойил қолиб, имомликларини тан олдилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Имом Шофеъийни Пайғамбарнинг (с.а.в.): "Албатта Аллоҳ бу умматга ҳар юз йил бошида унинг дини янгилайдиган кишини юборади", деган ҳадисларига биноан, иккинчи ҳижрий сананинг мужаддидлари ҳисобланади", дедилар.
"Табақотуш Шофеъия" китобининг муаллифи Абул Осим ал-Ибодий эса, Имом Шофеъий Пайғамбарниннг (с.а.в.): "Қурайшни сўкманглар, унинг олими ер атрофини илмга тўлғизади, деган ҳадисларидаги "Қурайш олими" дир ", дейди.
Барча раббоний уламолар қатори Имом Шофеъий ҳам сиёсатчиларнинг шубҳаси ва ҳадигидан четда қолмадилар. У кишининг халқ оммаси ичидаги чексиз обрўси ўша вақт ҳукмдорларини ташвишга соларди. Ҳукумат тарафдорлари Имомнинг бир оғиз сўзидан ҳам айб топишга интизор бўлиб турардилар. Ниҳоят, иғвогарлар ўз мақсадига эришдилар. Имом Шофеъий Нажронда ишлаб турган пайтларида давлатга қарши чиқишда айибланиб, тўққизта алавийлар (ҳазрати Али авлодлари) билан бирга ушланиб, Бағдодга юборилди. Ўша вақтда Хорун ар-Рашид халифа эди. Ушланглар бир-бир сўроқ қилиниб, бошлари таналаридан жудо қилинди. Охири навбат Имом Шофеъийга келди. Шунда, Аллоҳнинг инояти билан, чуқур илм, ўткир ақл-заковат ва ҳушёрлик сабаб бўлиб, Имом Шофеъийнинг қил устида турган ҳаёти омон, қилич остида турган боши соғ қолди. Халифа Хорун ар-Рашид у кишининг гапларидан қаноат ҳосил қилди ва бошқа масалаларни сўрай бошлади ва ниҳоят, Имомдан ўзига ваъз-насиҳат қилишни сўради. Ваъзни эшитиб йиғлади ва Имом Шофеъийга эллик минг танга бериб, от миндирди. Имом Шофеъий халифанинг олдидан отни миниб чиқиб кетдилар. Дарвоза олдига етганда у ерда турганларга тангаларни бўлиб бериб, йўлларида равона бўлдилар. Имом Шофеъий 204 ҳ.санада вафот этдилар.
Имом Шофеъий ўзларининг фиқҳий мазҳабларига бошқа имомларимиз каби Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёсни асос қилиб олдилар. У киши Имом Абу Ҳанифа ва Имом Моликдан кейин сояга етганликлари туфайли икковларининг мазҳабларини, илмий меросларини яхшилаб ўрганиш имконига эга бўлдилар. Имом Молик ҳузурларида шогирд бўлиб, дарс олдилар. Ушбу омиллар Имом Шофеъийнинг фиқҳий мазҳабларида ҳам ўз изини қолдирди. У киши Абу Ҳанифанинг райъ-фикр мактабидан ҳам фойдаланиб, ўртачи бир мактабга асос солдилар.
Райъ мадрасасидагилар фиқҳий масалаларда баҳс-мунозара ва тортишувлвр йўлидан юрган кишилар эди. Ҳадис мадрасаси соҳиблари эса, ҳар бир масалага ҳадис келтиришга иштиёқлари зўр эди. Имом Шофеъий эса, ўрни келганда, ҳар иккисини ишлатишни йўлга қўйдилар.
Имом Шофеъий фиқҳий масалаларни ечиш билан бирга, уларни қайси қоида асосида ечганларини ҳам баён қилиб борар эдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, у киши янги илм - "Усули фиқҳ" илмига асос солдилар. У кишидан олдин бу илм, умуман, йўқ эди.
Имом Шофеъий ижмоънинг шартлари, унинг қай даражадагиси тўғрию, қайсиниси нотўғри эканлигини билдирувчи аломатларни белгилаб бердилар.
Худди шунингдек, қиёснинг ҳам чегараларива шартларини баён қилдилар.
Имом Шофеъий бошқа фақиҳлқр ўзларига манба деб ҳисоблаган "Истиҳсон"ни қабул этмадилар. Уни хато, деб тушундилар.
Бу улуғ имомнинг "ар-Рисола" ва "ал-Умм" номли китоблари ҳозиргача бутун Ислом оламида машҳурдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам давоми...

2312 16:01 / 16.12.2020
Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада УммулҚуро университети қошидаги китоб дўконида Нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда, мен университетда давоми...

3252 12:00 / 19.04.2018
Биламизки, Кавсарийнинг жуда кўплаб шогирдлари бўлган. Лекин улар орасида Абу Ғудданинг ўрни бошқача. У киши нега айнан Абу Ғуддани ўзларига яқин кўрганларШайх давоми...

3762 16:40 / 25.04.2018
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати 2қисмР. Шантурк Кишида шундай таассурот уйғотадики, ўзингизни Инглиз маданияти билан давоми...

3387 09:54 / 06.01.2018
Аудиолар

118795 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40746 14:35 / 11.08.2021