1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Имоми Аъзамнинг заковатлари

21:10 / 24.02.2019 4366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир аёл келди. У норози оҳангда деди: «Менинг акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди, шундан менга бир дирҳам мерос тегди», деди ва бу билан мерос тақсимотида адолатсизлик бўлгани изҳор қилмоқчи бўлди. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ у аёлдан меросни ким тақсим қилгани сўрадилар. Аёл меросни Довуди Тойи тақсим қилганини айтди. Шунда Имоми Аъзам мерос тўғри тақсим қилинганини айтибдилар. Ва аёлга  саволлар бера бошлабдилар:

– Вафот этган акангизни иккита қизи қолганми?

– Ҳа, – деб жавоб қилди аёл.

– Оналари ҳам ҳаётми?

– Ҳа, – деб жавоб қилди аёл.  

– Битта аёли ҳам борми?

– Ҳа, – деб жавоб қилди аёл.

– Ундан ташқари вафот этган акангизни яна ўн иккита ака-укалари бор, шундайми.

– Ҳа, шундай, – деб жавоб қилди аёл.

– Ундан ташқари биргина сиз қолдингиз, тўғрими?

– Ҳа, – деб жавоб қилди аёл.

Шу саволлардан сўнг Имоми Аъзам  раҳматуллоҳи алайҳ ана шу олти юз дирҳам меросни қандай тақсим қилинганини айтиб берибдилар. Ваҳоланки, ўша аёл Имоми Аъзамга булар тўғрисида бирор нарса айтмаган эди. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг илм тафаккури ва чуқур ақл идроклари билан бу масаланинг ечимини моҳирлик билан фаҳмлаган эдилар.

Кейин Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ўша аёлга дедилар: «Қолган иккита қизларига мероснинг учдан икки қисми тегади. (Олти юзни учдан икки қисми тўрт юз бўлади.) Оналарига меросни олтидан бири тегади (олтидан бир қисми юз бўлади, юқоридаги тўрт юз билан беш юз бўлади). Вафот этган акангизнинг жуфти ҳалолига мероснинг саккиздан бир улуш тегади (саккиздан бири етмиш беш бўлади, юқоридагилар билан беш юз етмиш беш бўлади). Ва қолган ўн иккита ака-укаларига меросдан икки дирҳамдан тегади (ўн иккита акасига икки дирҳамдан тегса йигирма тўрт дирхам бўлади, юқоридагилар билан беш юз тўқсон тўққиз дирҳам бўлади). Ана шунда сизга меросдан қолган бир дирҳам сизнинг улушингиз бўлади, деб жавоб берган экан.

Имоми Аъзам Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг бу берган жавобларини эшитиб ўтирган атрофдаги кишилар ҳайратдан ёқа ушлашган экан.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

5414 10:30 / 24.06.2019
Хонадонимизга бирор меҳмон келадиган ва бу меҳмон биз учун азиз бўлса, унинг келишига алоҳида тайёргарлик кўрамиз, дастурхон тузаймиз, ўзгача ҳозирланиб, унинг давоми...

1151 11:00 / 23.05.2020
Ҳар бир адолатли мусулмон биладиган нарса шуки, ижтиҳод қилиш даражасига етмаган кишининг мужтаҳид имомга ndash уни ушлайдими ёки ушламайдими барибир, ndash давоми...

1976 10:32 / 29.07.2019
Абдурраҳмон ибн Зайддан ривоят қилинади .Ибн Мункадир Абу Ҳозимга шундай деди .Эй Абу Ҳозим, қанчаданқанча инсонлар билан учрашаман. Уларни умуман танимасам ҳам давоми...

1648 07:10 / 22.07.2019
Аудиолар

120279 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41928 14:35 / 11.08.2021