1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Илоҳий карамнинг кенглиги ва муваҳҳидларни дўзахдан чиқариш

18:53 / 02.12.2016 3779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўлиной кечасида ойни кўришда зарар топасизларми?» дедилар.
«Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Булут йўқ бўлганда қуёшни кўришда зарар топсиз-ларми?» дедилар.
«Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Албатта, сизлар У зотни анашундоқ кўрасизлар. Аллоҳ қиёмат куни одамларни жамлаб туриб «Ким нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин» дейди. Қуёшга ибодат қилиб юрган куёшга эргашади. Ойга ибодат қилиб юрган ойга эргашади. Тоғутларга ибодат қилиб юрган тоғутларга эргашади. Ва ушбу уммат қолади. Унинг ичида мунофиқлари ҳам бўлади. Аллоҳ таборака ва таоло уларнинг олдига улар танийдиган сувратдан бошқа сувратда келиб:
«Мен Роббингизман!» дейди.
«Сенинг шаррингдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Роббимиз ҳузуримизга келгунча мана шу жойимизда тураверамиз. Қачон Роббимиз келса, уни таниймиз», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларнинг олдига ўзлари танийдиган сувратда келади ва:
«Мен Роббингизман!» дейди.
«Сен Рообимизсан!» дейишади ва У зотга эргашишишади. Жаҳаннам устига сирот қурилади. Мен ўз умматим ила ундан биринчи бўлиб ўтаман. У кунда расуллардан бошқа ҳеч гапирмайди. У кунда расулларнинг дуоси «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур. Жаҳаннамда Саъдоннинг тиконига ўхшаш омбилар бўлур. Саъдонни кўрганмисизлар?» дедилар.
«Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Албатта, улар Саъдоннинг тиконига ўхшаш бўлади. Фақатгина унинг катталиги қадарини Аллоҳдан бошқа билмайди. Одамларни амаллари сабабли илиб олади. Улардан баъзилари амали туфайли ҳалокатга учрайди. Баъзилари ўтиб кетиб нажот топади. Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлиб, Ўз раҳмати ила Ўзи ирода қилганларни чиқаришни истаганда, Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган, Аллоҳ таоло уни раҳмат қилишни ирода қилган, лаа илаҳа иллаллоҳуни айтгандан баъзиларини дўзахдан чиқаришни фаришталарга амр қилади. Бас, (фаришталар) уларни дўзах ичида сажданинг асаридан таниб оладилар ва дўзахдан чиқариб оладилар. Улар куйиб кўмирга айланган бўладилар. Уларнинг устидан ҳаёт суви қуйилади. Шунда улар селхонадан униб чиққан дондек ўсиб чиқадилар. Сўнгра Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлади. Шунда дўзахга қараб турган бир киши қолади. Ўша аҳли жаннатдан жаннатга охирги кирган одам бўлади. Бас, у:
«Эй Роббим! Юзимни дўзахдан бур. Унинг шамоли мени ҳалок қилди. Унинг олови мени куйдирди» дейди ва Аллоҳга хоҳлаганича дуо қилади.
Шунда Аллоҳ таборака ва таоло:
«Сенга ўшани қилсам, ундан бошқани сўрашни ҳам истайсанми?» дейди.
«Сендан бундан бошқани сўрамайман», дейди ва Роббисига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар беради. Шунда Аллоҳ унинг юзини дўзахдан ўгиради. Қачонки у жаннатга юзланиб уни кўрганида Аллоҳ истаганича сукут сақлайди ва сўнгра:
«Эй Роббим! Мени жаннатнинг эшигига олиб бор», дейди.
Шунда Аллоҳ унга:
«Шўринг қурисин! Менга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
У «Эй Роббим!» дея Аллоҳга дуолар қилади. Охири У зот унга:
«Сенга ўшани берсам, эҳтимол ундан бошқани сўрарсан?» дейди.
«Иззтинг ила қасамки, йўқ!» дейди ва Роббисига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар беради. Кейин У зот уни жаннат эшиги олдига олиб боради. У жаннат эшиги олдида турганида жаннат унга кенгаяди. Бас, ундаги яхшилик ва сурурни кўради. Сўнг Аллоҳ хоҳлаганича сукут сақлаб туради-да:
«Эй Роббим! Мени жаннатга кирит!» дейди.
Шунда Аллоҳ таборака ва таоло унга:
«Шўринг қурисин! Менга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
«Эй Роббим! Халқингнинг энг бадбахти бўлмайин», дейдида Аллоҳга дуо қилишда бардавом бўлади. Охири Аллоҳ таборака ва таоло ундан кулиб юборади. Аллоҳ ундан кула туриб «жаннатга кир» дейди. У жаннатга кирганда, Аллоҳ унга «орзу қил» дейди. У Роббисидан сўрайди ва орзу қилади. Ҳаттоки Аллоҳ унга уларни, буларни эслатади. Токи унинг орзулари тугаганда Аллоҳ таоло «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин», дейди.
Абу Ҳурайра бу ҳадисни айтганда Абу Саъид ўтирган эди. Бас, у «шаҳодат бераманки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга унинг ўн баробари сенга бўлсин» деганларини ёдлаб олганман», деди.
Шунда Абу Ҳурайра: «Мен фақатгина «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин»ни ёд олганман», деди».
Муслим ва Бухорий ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ аҳли жаннатни жаннатга киритади. Кимни хоҳласа раҳмати ила киритади. У зот дўзах аҳлини дўзахга киритади ва сўнгра:
«Назар солинглар! Кимнинг қалбида ачитқи уриғи оғирлигича иймонни топсангиз, уни чиқариб олинг», дейди.
Бас, ундан кўмир бўлган ҳолларида чиқариладилар. Улар куйиб қоп-қора бўлиб кетган бўладилар. Сўнгра ҳаёт ёки ҳаё дарёсига ташланадилар. Бас, улар худди селхонада униб чиққан дондек униб чиқадилар. Кўрганмисизлар, унинг сарбиш ва эгри бўлиб чиқишини?» дедилар». Муслим ва Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аммо дўзах аҳли, унга аҳл бўлганларидан кейин унда ўлиб ўлик бўлмайдилар ва тирилиб тирик бўлмайдилар. Лекин гуноҳлари ёки хатолари туфайли оловга дучор бўлган одам бўладилар. Бас, уларни бир ўлдирди. Токи улар кўмир бўлганларида шафоатга изн берилди. Уларни жамоат жамоат қилиб келтирилди. Сўнгра жаннат анҳорларига сочиб юборилдилар. Сўнгра «эй аҳли жаннатлар, уларга сув қуйинглар» дейилди. Бас, селхонада ўсган дон каби ўсиб чиқурлар», дедилар.
Шунда ҳозир бўлганлардан баъзилари: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам худди саҳрода бўлганга ўхшайдилар-а!» деди».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшиликдан арпача дони вазнида бўлган одам дўзахдан чиқади. Сўнгра дўзахдан ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшиликдан буғдой дони вазнича бўлган одам дўзахдан чиқади. Сўнгра дўзахдан ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшиликдан жухори вазнича бўлган одам дўзахдан чиқади», дедилар». Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлБориъЙўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. Бориънинг вужудга келтиришида тафовут йўқдир. АлБориъ исми Қуръони каримда икки ўринда давоми...

8260 08:24 / 20.04.2017
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғаззолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида ҳижрий давоми...

4030 16:00 / 20.08.2019
Дўзах Аллоҳ таоло кофир, мунофиқ ва осийлар учун тайёрлаб қўйган ва уларга азобndashуқубатлар бериладиган макондир. У ҳам жаннат каби халқ қилинган, унинг давоми...

6726 02:48 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло Одам Атони тупроқдан яратиб, унга жон киритганидан сўнг, у кишининг қовурғасидан Момо Ҳаввони яратган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2802 19:00 / 01.08.2022
Аудиолар

119968 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41657 14:35 / 11.08.2021