1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

илон, кабутар, типратикон, тошбақа кабиларни гўштини истеъмол қилса бўладими?

16:09 / 27.04.2016 11957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳурматли Шайх жаноблари, илон, кабутар, типратикон, тошбақа кабиларни гўштини истеъмол қилса бўладими? Қайси сабабларга кўра мумкин ёки йўқ?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикон зикр қилинди. Бас, у зот:
«У ифлослардан бир ифлосдир», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифдан типратикон ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир.
Ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар. Бу турдаги ҳайвонларга бақа, тошбақа, саратон (қисқичбақа) илон, тимсоҳ кабилар киради. Ҳанафий мазҳаби бўйича мазкур турдаги барча ҳайвонлар ҳаромдир.
Паррандалардан тирноқли чангали бўлмаган ва хонакилаштирилганлари, товуқ, кабутар, туяқуш, ўрдак, ғоз кабилар ҳалол. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир танишим ўз поччасидан, яъни опасининг эридан ҳомиладор бўлиб қолди. Яқин орада фарзанд дунёга келиши керак. Ҳозир икковларининг ҳам боши қотган. Вазиятга давоми...

3977 18:57 / 26.04.2016
Савол21 ёшли боланинг сочида оқ сочлар жуда кўпайиб кетган, қорага бўяса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. httpsavollar.islom.uzsavol15009

5059 15:59 / 20.07.2017
САВОЛ Талабаларга қандай маслаҳат берасиз Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни давоми...

2650 19:59 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мусҳафни қироат билан ўқиётганимда оиламдагилардан баъзиси келиб, у бу нарса сўрайди. Ҳаrdquo ёки йўқrdquo деб, яна давоми...

3728 22:56 / 16.05.2017