1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Иймон

Иймон белгилари

17:11 / 06.06.2017 10807 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон – Аллоҳ таоло ҳузурида энг қимматли нарсадир. У Зотнинг марҳаматига эришиш учун, иймонни мукаммал қилишга интиламиз. Мукаммал иймон ўзи нима? Пайғамбаримиз алайҳийҳиссалом одамларнинг энг яхшиси бўлганлар. У зотнинг  муборак ҳадислари эса ҳақиқий иймонни эътироф этувчи қўлланмадир. 

Иймон белгилари қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ таолони севиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Иймон лаззатини уч сифатга эга бўлганлар сезади: улар Аллоҳ ва Унинг Расулини бошқалардан ортиқ севади, у ёки бу одамни фақат Аллоҳ учун севади ва жоҳилиятга қайтишни ҳамда жаҳаннамга ғарқ бўлишни хоҳламайди».

 2. Пайғамбарни севиш.

 Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Токи мени отаси, фарзандлари ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди». 

3. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга эргашиш.

 Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: «Менга Аллоҳдан бошқа зотга иймон келтирмасликка, ўғрилик ва зино қилмасликка, фарзандларни ўлдирмасликка, қалбингизда туғилган ёлғонни тарқатмасликка, шариат маъқуллаган амалларга чақирганда бош тортмасликка қасам ичинглар. Ушбу қасамга содиқ бўлганларингизга Аллоҳ  таоло марҳамат қилади. Кимки ушбу гуноҳлардан бирини қилса ва бу дунёда жазосини олса, бу жазо унга каффорат бўлади. Агарда кимдир ушбу гуноҳлардан бирини қилса ва Аллоҳ таоло гуноҳини ёпса, унда Аллоҳ таоло уни жазолашни ёки кечиришни Ўзи ҳал қилади».

4. Инсонларга бўлган меҳр. 

«Ўзига раво кўрганини биродарига раво кўрмаганларнинг иймони бут бўлмайди». «Иймонингиз бутун бўлмаса, жаннатга кирмайсизлар, иймонингиз эса бир-бирингизга меҳрибон бўлмагунингизча бутун бўлмайди». «Биродаринг ёмон иш қилса, уни оқловчи етмишта сабаб топ. Агар тополмасанг,билгинки, ўзинг айбдорсан». 

5. Эзгулик ва яхшилик тилаш.

 «Бир инсон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга савол берди: «Исломнинг энг яхши хислати қайси?» Пайғамбаримиз алайҳиссалом жавоб бердилар: «Энг яхшиси, инсонларни меҳмон қилиш (таом улашиш) ва самимий кутиб олиш». 

6. Ўзгаларнинг фаровонлиги тўғрисида қайғуриш. 

«Мусулмон ўзгаларга тили ва қўллари билан зарар бермайдиган инсондир».  

7. Иймонни сақлаш. 

«Ҳалол билан ҳаром аниқ қилинган, уларнинг ўртасида эса кўпчилик учун маълум бўлмаган шубҳалар туради. Шубҳалардан ўзини сақлайдиган инсоннинг тақвоси ва шаъни мусаффо бўлади. Шубҳалардан қўрқмайдиган инсон эса подасини муҳофаза қилинаётган жойда боқаётган чўпонга ўхшайди». 

8. Андиша. «Ибо ва ҳаё иймондандир!» 

9. Поклик. «Поклик  иймоннинг ярмидир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, .ижтиҳод, сўзи бир нарсага давоми...

5965 21:21 / 28.09.2017
Эй иймон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинглар Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар Албатта, Аллоҳ нима амал давоми...

7040 16:49 / 10.10.2017
Қайси динга эътиқод қилишимизни сўраб қолишса, биз ишонч билан Исломrdquo деб жавоб берамиз. Лекин бизни қандай амаллар мусулмон қилиб туришини биламизми Албатта, давоми...

6449 04:02 / 29.07.2017
Мўмин Аллоҳ таолога, Унинг Китобига иймон келтирган, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашган киши бўлиб, у Аллоҳ таолони барча нолойиқ ва давоми...

5436 17:00 / 09.06.2017
Аудиолар

120151 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41814 14:35 / 11.08.2021