270 22.04.2017

Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб р.а. Шомга келганларида унинг олдига қора кийим кийган ёшлари улуғ қария роҳиб келади. Умар р.а. уни кўриб йиғлайди. Шунда Умар р.а.га : «Эй мўминларнинг амири, сизни нима йиғлатди?, ахир у насронийку!», дейилади. Умар р.а.: «Аллоҳ азза ва жалланинг «Чарчаб (қийналиб) амал қилувчи. Куйдирувчи оловга киради». (Ғошия;3-4) каломини эслаб, унга раҳмим келиб йиғладим», деб жавоб берди.

Қиссадан ҳисса: Мазкур насроний роҳиб умрини тарки дунё қилиб ўтказган, Худо учун деб, ихлос билан амал қилган бўлиши мумкин. Лекин амали тўғри бўлмагани учун унинг ихлоси қанчалик кучли бўлмасин, фойда бермайди. Фойда бериши учун амали тўғри бўлиши ва ихлос билан бажарилиши лозим бўлади. Ихлос билан қилинган нотўғри амал қабул бўлмагани каби ихлоссиз қилинган тўғри амал ҳам қабул эмас.

Нотўғри динда, нотўғри эътиқодда, нотўғри йўлда бўлганлар ва бидъат хурофатларга берилганлар амалларини қанчалик ихлос билан қилсалар-да, уларнинг амаллари қабул бўлмайди.


Қудратуллоҳ Сидиқметов