1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Иффатли аёл

05:00 / 15.02.2017 4545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иффатли аёл

    Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, жаннатни у кишига маскан қилди. У зот жаннатда хоҳлаган нарсани еб, унинг сояларида сояланиб, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб, тенги йўқ роҳат-фароғатда юрган эдилар. Лекин шунча неъматлар ва роҳатларга, атрофларини ўраб олган гўзалликларга, дарахтларнинг, қушларнинг гўзаллигига, таом ва бошқа нарсаларнинг лаззатлилигига қарамай, у киши ёлғизликни ҳис қилдилар.
Ёлғизликни ҳис қилган Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни яратиб берди. Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни Одамга унсу улфат бўлсин, унга яқин бўлсин, уларнинг ўртасида муҳаббат бўлсин, унда хотиржамлик, омонлик бўлсин деб яратди. Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан яратди.
Албатта, солиҳа аёл эркак учун роҳат ва гўзаллик масдаридир. Ундай аёл доим эрини рози қилиш пайида бўлади. Солиҳа аёл эри билан яшар экан, унинг ҳаётини роҳат-фароғатга, меҳру муҳаббатга тўлдириш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Солиҳа аёлга дунё матоларининг қизиғи бўлмайди. Унинг мақсади фақат Аллоҳнинг розилиги ва эрининг розилиги бўлади. Солиҳа аёл дунёга ҳар қанча рағбати бўлмасин, уларни эрини деб қурбон қилади. Дунё ўз эшикларини унга ҳар қанча очиб турса ҳам, у ўзига керагидан ортиғини олмайди. Чунки солиҳа аёл қаноатли бўлади. Либос, уй жиҳозлари ва ҳоказо нарсаларнинг илинжида эрининг таъбини хира қилмайди. Ўзига ўхшаган аёллар ўз эрларидан турли нарсаларни талаб қилаётганларини ҳар қанча кўрса ҳам улардек йўл тутмайди. Балки сабрли, қаноатли, борига рози бўлувчи бўлади. Солиҳ эри борлигини Аллоҳнинг катта неъмати деб билади. Агар ўзига ёки эрига бирор мусибат ё беморлик етса, мол ҳам обрў ҳам ҳеч қандай фойда бермаслигини билади. Бундай аёлнинг эри уйига шошилади, аёлини тезроқ кўргиси келади. Солиҳа аёлга уйланган эркак аёли билан гаплашганда кўнгли кўтарилади.
Иффатли аёл одамларнинг кўзига виқорли бўлиб кўринади. Иффатли аёлнинг эри у билан фахрланади. Ислом дини солиҳа, гўзал хулқли аёлга уйланган эркакни зафарга, бахтга эришган деб эълон қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!” деганлар. Солиҳа аёлга уйланган эркак дунё ва охират яхшилигига эришган бўлади. Чунки у эрига ибодатларни адо этишда, вазифаларни бажаришда эслатувчи, қизиқтирувчи бўлади.
Иффатли аёл эри учун хазинадир. Бундай аёл эри учун фарзанд тарбияси борасида ҳам силаи раҳм борасида ҳам хазинадир. Иффатли аёл фарзандларини Аллоҳни рози қилишга уринадиган этиб тарбиялайди. Фарзандларига барча гўзал хулқларни ўргатади. Натижада фарзандлари энг гўзал хулқли инсонлар бўлиб вояга етишади. Солиҳа, иффатли аёлнинг фарзандлари ҳам ота-оналари учун хазина бўлишади. Саҳобия аёллар, салафи солиҳларнинг аёллари, ҳозирги кунда яшаётган солиҳа, иффатли аёллар ўз эрларига чин маънода хазина бўлишган ва бўлишмоқда. Буюк инсонларни, забардаст уламоларни, фузалоларни дунёга келтириб, тарбия бериб, илм ўргатиб, комил инсон қилиб жамиятга қўшганлар ҳам солиҳа, иффатли аёллардир. Зурриёдларини комил инсон бўлишини истаганлар аёлини солиҳа бўлишига эътибор қаратсинлар. Зеро, фарзанднинг солиҳ-солиҳа бўлишида аёлнинг ўрни жуда ҳам каттадир.


Тасним Ҳасаннинг “Иффатли аёл эри учун хазинадир”
мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2012 йил юртимизда Мустаҳкам оила йилиrdquo, деб эълон қилинди. Оиланинг мустаҳкамлиги жамиятни кучли ва мустаҳкам бўлишига энг асосий сабабдир. Чунки катта жамият давоми...

7681 05:00 / 15.02.2017
.Хулуъ, сўзи луғатда кийим ечиш маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб эри билан ажрашишга хулуъ дейилади. Чунки эру давоми...

12486 05:00 / 14.02.2017
Ибн Шиҳоб Саълаба ибн Абу Молик Қаразий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.У киши улов миниб, уч авратга риоя қилганлиги билан машҳур бўлган Абдуллоҳ ибн Сувайднинг давоми...

5071 05:00 / 14.02.2017
Шу ерга келганда, талоқ тизими тўғрисида ҳам икки оғиз шарҳга эҳтиёж тушади..Талоқ, сўзи луғатда .моддий ва маънавий тугунни ечиш, деган маънони англатади.Шаръий давоми...

11922 05:00 / 07.03.2017