1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

"ИБРОХИМ ДУОСИ"НИ ЭСЛАБ...

15:39 / 28.04.2017 4673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёмат куни Аллоҳнинг тақдирида, Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйилган. Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган куни биз яшаётган дунёни тўхтатади. Биз бу воқеани дунёвий ҳолатларга ўхшатадиган бўлсак, тасаввур қилинг, бир мактаб бор ва унда 30та синф мавжуд. Ана ўша синфларда ўртача 25тадан ўқувчи дарс олади. Устоз муаллимлар дарсхоналарга кирар эканлар, дарҳол синфда яхши ўқийдиган, савияли, қобилиятли ўқувчиларни топиб олишади ва асосан ана ўшалар учун дарс берадилар. Ўар бир синфда ўртача бешта аълочи ўқувчи бор десак, мактабда 150та дарс беришга арзийдиган талаба бўлади. Энди ўша аълочиларнинг ҳаммасини тўплаб бошқа мактабга ўтказиб юборилса, нима бўлади? Мактаб ёпилади, чунки мактаб айнан 150та ўқувчининг ҳурмати учун фаолият юритаётган эди. Дунё ҳам шунақа. Беш-олтита одамлар бор, уларнинг дуоси шарофати ила қиёмат бўлмаяпти. Агар инсоф билан бугунги ҳолатимизга назар ташлайдиган бўлсак, аллақачон ер ўз вазифасидан воз кечиши керак эди.

Гулистонлик биродаримиз ҳикоя қилиб берадилар: Тўқсонинчи йилларнинг аввали. збекистондан анчагина одам ҳаж қилиш учун Маккага йўл олишди. Мен ҳам ана шу бахтли инсонлар ичида эканлигимдан Аллоҳ таолога ҳамд айтардим. ша йили қурбон ҳайити жуда ҳам иссиқ кунга тўғри келиб қолди. Шу қадар иссиқ бўлдики, Арофат тоғида одамларга сув сепиб турувчиларнинг сувлари ҳам тугаб қолди.Каъба ёнида намоз ўқиш ҳар қандай мўминнинг орзуси ҳисобланади. Лекин май ойининг жазира иссиғи ўша орзуманд қалбларни ҳам салқин жойларга суриб ташлади. Биз кечикиброқ пешин намозига келган эканмиз, очиқ жойга чиқиб фарзга қўшилишимизга тўғри келди. Пешоналарни саждагоҳга қўйишимизни тасаввур қилинг, энди. Буёғига Аллоҳга таваккал қилишдан бошқа чора қолмади. Имом Аллоҳу акбар" деб намозга кириши билан ажиб бир воқеа юз берди. Каъба заминини оташ қилиб қиздираётган қуёш юзини булут ёпди. Бутунлай ёпди. Қоратош атрофи салқинланиб қолди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни оловни ичида куйдирмагани сингари, зига таваккул қилиб қизиб ётган ерга бош қўйишга тайёр мўминларини ҳам куйдирмади. Субҳаналлоҳ!

Энг қизиғи, фарз намозини тугатган эдикки, булут ўз вазифасини бажариб, қуёшни яна очиб юборди. Қўлларни осмонга кўтаганча тилларимиз дуо қиларди: Аллоҳим, зингга ҳамд бўлсин, зингнинг Аршинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган Кун - Қиёматда ҳам бизни қутқар, саломат қолдир. Бугун бизни қуёшнинг иссиқ оташларидан саломат сақлаганинг сингари, дўзах азобларидан тўсувчи булутларни ҳам бизга ато эт! Бугун бу улуғ мақомда яхши бандаларинг ҳурмати гуноҳу маъсиятга ботиб қолган биздекларни ҳам бошимизни омонда қилдинг, Парвардигоро, қиёматда ҳам Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатларини насиб эт! Гарчи биз жаннатга умуман арзимасак-да, сендан ёлвориб сўраймиз, раҳматинг, марҳаматинг, фазлинг ва караминг ила унга бизни дохил қил. Амин!

Кўз ёшлар эҳромларни ҳам ювиб ташлаганди. Шунда мен амин бўлдимки, бу дунё беш-олтита ҳақиқий тақво эгаларининг ҳисобига нафас олмоқда. Бу дунё одамлари Аллоҳ таолодан ана ўша яхши инсонлар ҳаққига дуо қилсинлар. Акс ҳолда, ўта ҳиёнаткор қавм бўлиб қолишади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини .унутиб, қўядиларrdquo Моъун, 45.Пайғамбар соллаллоҳу давоми...

3662 15:06 / 28.04.2017
Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. давоми...

2446 14:54 / 28.04.2017
Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади Бир кеча тушимда бир кимсанинг кулфатга учраган кимсага ёрдам берrdquo, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва қаранглар, давоми...

2145 14:50 / 28.04.2017
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой давоми...

2244 14:55 / 28.04.2017
Аудиолар

120119 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41784 14:35 / 11.08.2021