1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ибн Ақийлнинг вафот этаётган вақтда...

14:49 / 22.04.2017 2594 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ақийлнинг вафот этаётган вақтда: "Мени тинч қўйинглар Аллоҳга йўлиқишдан роҳатланаман" дегани

Ибн Жавзий айтади: Имом Абул Вафо ибн Ақийл вафот этиши олдидан ўлим тўшагида ётганда аёллар йиғлашди! Шунда Абул Вафо: Эллик йил Аллоҳ номидан имзо чекдим, мени тинч қўйинглар У зотга йўлиқишдан роҳатланаман, дедилар. (Яъни бу зот инсонлар орасида содир бўладиган воқеъа ва ҳодисалар тўғрисида Аллоҳнинг ҳукмлари баён қилинадиган фатволарга имзо чекардилар.)

Ушбу буюк имом китоблари ва баданидаги кийимларидан бошқа мол дунё қолдирмадилар. Қолган нарсалар кафанлаш ва қарзларини адо этиш миқдорида эди. Аллоҳ таоло ўз раҳматига олиб, илм йўлидаги хизматларига улуғ мукофотлар берган бўлсин.

Ҳурматли ўқувчи эътибор беринг, Аллоҳ сизни ҳам, бизни ҳам ўз паноҳида асрасин, ақлни ишлатиш, вақтни асраш ҳамда нафсни яхшиликка ва илмга одатлантириш қандай самара берган. Бу ишониш қийин бўладиган даражадаги самараларни берган. Ҳа, барчаси рост буларнинг самараси саккиз юз мужалладли дунёдаги энг катта китоб ёзилишига олиб келган. Бу китобни бир дона инсон Абул Вафо ибн Ақийл бундан бошқа баъзилари ўн мужалладли бўлган йигирмага яқин китоблари билан бирга ёзган.

Ознинг озга қўшилиши кўпни ташил этиши, селнинг томчилар йиғиндиси экани

Баҳоуддин ибн Нуҳос Ҳалабий Наҳвий[1] (Муҳаммад ибн Иброҳим) роҳматуллоҳи алайҳ ҳақ ва гўзал гапни айтганлар. Бу зот давомли равишда озни озга қўшиб боришдан Ибн Ақийлнинг саккиз юз мужаллад китоб ёзгани каби ҳайратланарли даражадаги кўплик юзага келишига ишора қилганлар. Суютийнинг "Буғятул вуъот" китобида келтирилган Баҳоуддин ибн Нуҳос Ҳалабийнинг таржимаи ҳолида унинг қуйидаги сўзлари келтирилган:

 اَلْيَوْمَ شَيءٌ وَ غَداً مِثْلُهُ    مِنْ نُخَبِ الْعِلْمِ الَّتِى تُلْتَقَطْ

يُحَصِّلُ الْمَرْءُ بِهَا حِكْمَةً     وَ اِنَّمَا السَّيْلُ اِجْتِمَاعُ النُّقَطْ

 

Бугун бирни ўрган эрта ҳам шунча,

Илм мағизларин жамла бирма-бир.

Киши шундай ҳикмат қилади ҳосил

Зеро, сел томчилар йиғиндисидир.

 

 

Ибн Жавзий вақтини тежагани сабабли беш юздан ортиқ асарлар ёзгани

Имом Абул Фараж ибн Жавзий (Абдурраҳмон ибн Али Ҳанбалий Бағдодий) 508-ҳижрий санада туғилиб 597-ҳижрий санада 89 ёшларида вафот этганлар. Беш юздан ортиқ китоб ёзганлар.

Вақт қадр қийматини билиш ва уни энг яхши амаллар билан тўлдириш

Бу зотнинг вақтни нақадар қадрлаганларини, меҳмонлар келишганда ҳам, ёки ёқмайдиган бемани одамлар олдларига ўтириб қолишганда ҳам қандай қилиб вақтдан ютганларини билишингиз учун сийратларидан бирор лавҳа билан танишишингиз  лозим бўлади. Бу зотнинг "Сойдул хотир" номли китобларида, ва Ибн Муфлиҳ Ҳанбалийнинг "Одобуш шариъа" номли китобларида қуйидаги сўзлари келтирилган: Ҳар бир инсон учун замонининг қийматини ва вақтининг қадрини билиши, ундан бирор лаҳзани ҳам қурбат ҳосил қилишсиз, энг яхши сўз ва амалларни тақдим қилмасдан ўтказиши дуруст бўлмайди. Кишининг амал қилиш мумкин бўладиган нарсалар тўғрисидаги яхши нияти қатъий бўлиши лозим. Зеро, ҳадиси шарифда:

نِيَّةُ الْمُؤْمِنِ خَيْرٌ مِنْ عَمَلِهِ   

"Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир" дейилган.

Олдингилар лаҳзаларга шошилишган. Зоҳид, обид тобеинлардан бири бўлган Омир ибн Абду Қойсдан нақл қилинишича, бир киши унга мен билан гаплашиб туринг, деганида унга Омир: Қуёшни тўхтатиб тур, деб жавоб берган экан.

Кўпчилик инсонларнинг вақтни манфаатсиз нарсаларга сарф қилиб юборишлари

Омма халойиқнинг вақтни ҳайрон қоларли даражада беҳуда ўтказишларига гувоҳ бўлим. Агар кеча узун бўлса ҳам уни бирор манфаатсиз гап билан, ёки қандайдир ғазал ё ҳикоя ёзилган китобни ўқиш билан  ўтказадилар. Агарчи кундуз узун бўлса ҳам уйқу билан ўтказиб юборадилар. Кундузлари Дажла қирғоғида, ё бозорларда юрадилар (Ибн Жавзий Бағдодда яшаган). Мен бундай кишиларни ўзларида бирор хабар бўлмасдан туриб буларга келадиган кема ҳақида гаплашаётган кимсаларга ўхшатдим! Борлиқнинг маъносини англаган кишиларни жуда кам учратдим. Уларгина озуқа жамлаш ва кўчиш учун таёргарлик кўришмоқда. Умр мавсумларини ўтказишда Аллоҳдан қўрқинглар, ўтиб кетишидан олдин шошилинглар, замон билан мусобақалашинглар.

Ибн Жавзийнинг бекорчилар суҳбатидан паноҳ сўрагани

Бекорчилар билан суҳбатлашишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман! Бирга юрадиган кўп кишиларда инсонлар одат қилиб олишган кўп зиёрат қилиш одатини кўрдим. Улар бу тараддудни хизмат деб номлайдилар! Улар одамларнинг турли сўзларини ва бемаъни гапларни гапиришиб узоқ ўтиришади. Сўзларига ғийбат ҳам аралашади. Бу кўплаб замондошларимиз қилаётган ишдир. Гоҳида буни зиёрат қилинган кишининг ўзи талаб қилиб унга ундайди. Ёлғизликдан нафратланади. Хусусан тўй ва байрам кунларида бир бирлариникига борганларини ва шоду хуррамлик билан кифояланмасдан булар орасига мазкур вақтни зое қилишларни ҳам қўшиб юборганларини кўрасиз.   

Зиёратчилар билан кўришган вақтда сўзлашишга халал бермайдиган ишларни бажариб ўтирганлари

Вақтни энг қадрли нарса ва уни фақат хайрли ишлар билан ўтказиш вожиб деб ҳисоблаганимдан кўп гаплашиб ўтиришдан жиркандим. Мен кўп гаплашадиганлар билан қиладиган муомалада икки иш орасида қодим: агар улар билан кўришишни рад этсам, дўстлик узилган жойда узоқлашиб кетиш юзага келади, агар улар билан кўришишни қабул қилсам, вақт зое кетади! Шунга кўра имкон қадар кўришишни ортга суришга ҳаракат қилдим, борди-ю кўришмасликнинг ҳеч иложи қолмаса суҳбат тезроқ тугаши учун кам гапирдим. Сўнгра улар билан кўришадиган пайтларга мўлжаллаб вақт бўш ўтиб кетмаслиги учун гаплашишга халал бермайдиган ишларни таёрлаб қўядиган бўлдим. Варақларни қирқиш, қаламларни учлаш ва дафтарларни таёрлаш каби фикрлашга ва қалб ҳозирлигига эҳтиёж тушмайдиган зарурий ишларни бирор вақтим зое кетмаслиги учун улар билан кўришадиган вақтларга мўлжаллаб қўяр эдим.  

Вақтнинг қадрини муваффақ қилинганларгина биладилар

 Кўплаб инсонларни кўрдимки улар ҳаёт маъносини билмайдилар. Улар орасида Аллоҳ таоло мол давлат бериб касб-кор қилишга эҳтиёжи тушмайдиган қилиб қўйган кимсалар ҳам бор. Бундай кимсалар кундузлари кўпинча бозорларда одамларни кузатиб ўтиришади ва қанчадан-қанча офат ва гуноҳларга йўлиқишади. Шунингдек одамлар орасида шатранж ўйнаб, подшоҳларни гапириб, нарх-наволар ва ҳакозо нарсаларни баҳс қилиб  вақтларини ўтказадиганлари бор. Мен буларни кўриб шу хулосага келдимки, умрнинг улуғворлигини, тинч-хотиржам вақтларнинг қадри нақадар юксак эканини фақатгина Аллоҳ таоло муваффақ қилган ва уларни ғанимат билишга илҳом берган зотларгина англар эканлар. Аллоҳ таоло айтади:

Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур.[2]          

Аллоҳ таолодан бизларга умр вақтларининг нақадар улуғлигини билдиришини ва уларни ғанимат билишга муваффақ қилишини сўраймиз. 


Абдулқодир Пардаев

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

[1] 698-ҳижрий санада вафот этган.

[2] Фуссилат сураси 35-оят.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ исмли йигит. У замонамиздаги ёш ғайратли мусулмон йигитлардан бири. Кечикиброқ бўлса ҳам намозларини доим масжидда ўқишга ҳаракат қилади. Мана, бу сафар давоми...

3066 15:33 / 24.03.2017
жумҳур кўпчилик уламолар наздида1 Мустақил мужтаҳидrdquo . Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ фиқҳий қоидаларни давоми...

3198 10:15 / 24.03.2017
Бугун биз сиз азизларнинг эътиборингизга муҳим масалалардан бирини ҳавола этиш ниятимиз бор. Бу масала шунчалик муҳимки, бир неча йиллардан бери мусулмонлар давоми...

4846 14:18 / 15.03.2017
Банда ўзининг яхшиликларга эришишида ҳам, ёмонликлардан сақланишида ҳам доимо Роббисининг раҳматига муҳтож эканини изҳор қилиши барча ибодатларнинг мағзи давоми...

6553 21:12 / 21.04.2017
Аудиолар

120082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41748 14:35 / 11.08.2021