1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Хотирангиз ёмонлашаяптими? Мазкур дуони ўқинг.

20:27 / 22.08.2017 31753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги пайтда кишиларда хотира пасайиши ва унутувчанликдан шикоятлар кўпайган. Бунга турли сабаблар келтирилади. Одамлар айбни турли нарсалар ва ҳатто атрофдаги кишиларга тўнкашга уринишади. Озчилик кишиларгина бунда ўз-ўзларини айблайдилар. Хотирани яхшилашнинг кўплаб воситалари бор, шу жумладан дуо-ю илтижолар билан. Бироқ у ёки бу доуни ўқиш кишига ўткир хотира қайтишининг гарови эмас. Бошқа барча ҳолатлардагидек, бундай талабнинг самимияти амал билан тасдиқланмоғи лозим. Робб таолонинг розилигини топишдан йироқ ҳаёт кечираётган бўлсангиз, нега энди сўровингиз дарҳол ижобат бўлади, деб ўйлайсиз? Яъники, хотира ёмонлашишининг энг катта сабаби – кишининг Аллоҳ таоло рози бўлмаган амалларни қилаётгани бўлиши мумкин.  Инчунин, инсон Аллоҳ таолонинг барча амрларини бажариб юриши ва тақво қилиши, бу – хотиранинг яхши бўлиши учун энг кучли омилдир.

Имом Шофеъи розияллоҳу анҳудан  қуйидаги шеърни нақл қилишади:

«Устозимга шикоят этдим хотирам сустлашувидан,

Маъсиятдан четлашувни этди менга тавсия,

Хақиқат шул-ки, хотира – Роббимнинг раҳмати,

Раҳмат эса кўрсатилмас маъсиятчига».

Шунинг учун хотирани сақлаш ва яхшилаш учун кўзни, фикрни ва амалларни маъсиятдан қайтариш лозим бўлади. Ҳалолни истеъмол қилиш – хотирага таъсир этувчи кучли омилдир. Хотирани машқ қилдирмоқ ва яхши нарсаларни ўйламоқ ҳам муҳимдир. Қуръон ўқиш, намоз ва рўза – бу масалада яхши ўзгаришга эришишнинг кучли воситаларидир. Ҳақиқат шуки, Қуръонни мусҳафдан ўқиш хотирани кучайтиришнинг энг яхши усулидир. Қуръонни матндан ўқиш ёддан қироат  этишдан афзалроқдир.

Бир куни Шаддод ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу тушида марҳум акаларидан бирини кўрди ва сўради: «Нимани фойдалироқ деб топдинг?». У жавоб қилди: «Мусҳафдан Қуръонни қироат этишни».  

Хотира ёмонлашуви шикояти ҳаммадан кўп толиби илмлардан тушади. Шунинг учун талаба қўлига китоб олиб, қуйидаги дуони ўқиши лозим:

      بسم الله و سبحان الله و الحمد لله و لا إله إلا الله و الله أكبر و لا حول ولا قوة إلا بالله العلي العظيم العزيز العليم عدد كل حرف كتب ويكتب أبد الآبدين و دهر الداهرين

«Бисмиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва л-ҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллаҳу валлоҳу Акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи л-Алиййил-‘Азимил-‘Азизил-‘Алим, ‘адада кулли ҳарфин кутиба ва юктабу абадал-абадиййина ва даҳра ддаҳирин».»

«Аллоҳ номи билан, ва У покдир, ва Унга ҳамд (бўлсин), ва ибодатга лойиқ Аллоҳдан бошқа йўқ, ва Аллоҳ буюкдир. Ва Аллоҳдан бошқада қудрат ва куч йўқдир, У Олийдир, Буюкдир, ҳар бир нарсага қодирдир ва ҳар бир нарсани – қадим-қадимдан ёзилган ва келажакда мангу ёзилажак ҳарфларни билувчидир».   

Шу билан бирга ҳар бир намоздан сўнг

 امنت بالله الواحد الاحد الحق وحده لا شريك له و كفرت بما سواه

«Аманту биллаҳил-ваҳидил-аҳадил-ҳаққи, ла шарика лаҳу ва кафарту би-ма сиваҳу» 

«Ягона, Ҳақ Аллоҳга иймон келтирдим, Унинг шериги йўқдир, ва Ундан бошқани рад этдим» дуосини ўқимоқ лозим.

Шу жумладан оламларга раҳмат бўлмиш  Муҳаммад солаллоҳу алайҳи вассаламга саловот айтиб юриш ҳам керак бўлади.

Мисвок ишлатиш, асал, шакарли босвеллия ва 21 дона кишмиш майизни ҳар куни оч наҳорга  истеъмол қилиш хотирани яхшилайди ва ошкор ва махфий кўплаб касалликларга даво бўлади. Шунингдек қуруқ нон, қуритилган анжир ва шу каби танадаги балғамни камайтирувчи махсулотларни истеъмол қилиш ҳам хотирани яхшилайди.


Шокир Шарипов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илм ўрганар экан, инсон маърифат билан Яратган зотнинг розилигини топишни, охиратда саодат эгаларидан бўлишни мақсад қилади. Бунинг учун унинг илми ўзига ҳам, давоми...

6391 05:00 / 04.03.2017
Авф ибн алҲорис ибн атТуфайлдан ривоят қилинади. У Оишанинг она бир акасининг ўғли .Оишага у берган мол ёки ато ҳақида Абдуллоҳ ибн Зубайр .Аллоҳга қасамки, Оиша давоми...

5308 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир,, деган Нисо, 29.Ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган ҳақ бўлгани учун уни ҳеч ким бировга давоми...

3213 05:00 / 03.03.2017
Ваҳб ибн Кайсон розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Ибн Умар чўпонни ва қўйларни яхшимас маконда кўрди. Ундан яхши маконни кўрди ва .Эй шўринг қурғур Ҳой чўпон Уларни бу давоми...

2834 05:00 / 03.03.2017