1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Холис ният

21:43 / 21.04.2017 4060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холис ният

 Ҳар қандай касб, тижорат, тадбиркорлик ва ҳоказо билан шуғулланувчи шахс энг аввало ниятини холис қилиб олиши зарур. Масалан, қилинаётган саъй-ҳаракат заминида маишати учун кифоя қиларлик даражада ризқ топиш орқали ўзи ва аҳли оиласини одамларга юк бўлиш, бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолиш, бошқаларнинг молига кўз олайтириб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатлардан ҳимоя остига олиш, иффатини сақлаш, ҳалол ризқ топиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ниятлар бўлиши лозим. Ана шундай қилса, иншааллоҳ инсоннинг ризқ талабидаги ҳар бир ҳаракати ибодатга айланади. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек, амаллар ниятларга кўра эътиборлидир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар:

 الساعي على الأرملة والمساكين، كالمجاهد في سبيل الله، وكالذي يصوم النهار ويقوم الليل

«Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)» (Имом Бухорий, «ал-Адаб ал-муфрад», Имом Муслим ва Ибн Можа).

Касби ва тижорати борасида керакли билим, фиқҳий тушунчаларга эга бўлиш Инсон ўз савдо-сотиғида ҳаромга тушиб қолмаслиги, бировнинг ҳақини еб қўймаслиги ёхуд молига шубҳа аралашиб қолмаслиги ҳамда дуруст савдо билан нодуруст савдони ажрата билиши учун тижоратга доир умумий аҳкомларни билиб олиши мустаҳаб саналади. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврларида тобеъинларнинг улуғлари бозорларни айланишар ва бозордаги сотувчилардан тижорат ва савдо-сотиққа доир қийин-қийин масалаларни сўрашарди. Жавоб бера олганлари қоларди, жавоб бера олмаганлари эса то ўрганиб келмагунча бозордан четлатиларди.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) «Бозорларимизда фақат динда фақиҳ бўлган кимсаларгина савдо қилишсин!» деб жар солдирар эдилар.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларини имтиҳон қилиши Аллоҳ таоло Қуръони кариминг жуда кўп оятларида бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг Китобида бирор пайғамбар давоми...

2908 21:34 / 21.04.2017
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг бошқа бир одамни турғизиб, ўрнига ўзи ўтириб олмоғини ман давоми...

1329 17:36 / 26.08.2020
Фузайл ибн Иёз ибн Масъуд ибн Бишр Хуросоний. 105 ҳ. санада Самарқандда туғилиб 187 ҳ. санада Маккада вафот этган. Абийвардда ўсиб улғайган ва илм талабида сафар давоми...

7395 15:08 / 22.04.2017
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2422 10:01 / 24.03.2017