1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Иймон

Хар кимнинг харакати ўзи учун

21:21 / 28.09.2017 5974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.

Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, «ижтиҳод» сўзи бир нарсага эришиш учун бор имконни ишга солиб, тиришиш маъносини ифодалайди. Демак, иймон йўлида ким ижтиҳод қилса, бор имконини ишга солиб тиришса, ўзи учун тиришган бўлади. Чунки Аллоҳга бундан ҳеч бир манфаат келмайди. Аллоҳ беҳожат Зотдир, бандаларнинг иймон йўлида қиладиган жиҳодларидан ҳам беҳожатдир. Уларнинг бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари фақат ўзлари учундир.

Сўнгги икки ояти карима инсониятга Ислом динининг энг юксак ғояси ва энг юксак вазифасини танитмоқда. Энг юксак ғоя Аллоҳга рўбарў бўлишдир. Энг юксак вазифа эса Аллоҳ белгилаган ажал вақти келгунича, Ислом йўлида ҳаракат қилишдир.

Уларнинг қилган жиҳодлари ҳеч зое кетмас.

Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини улардан албатта ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз.

Яъни мўмин-мусулмонлар кўнгиллари тўқ бўлиб, иймонларида собит тураверсинлар. Улар, иймонлари, иймон йўлидаги синовларга бардош берганлари, яхши амалларни қилганлари учун албатта юқори даражаларга эришадилар. Икки томонлама эришадилар. Аввало,

«Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини улардан албатта ўчирурмиз…»

Бандалик ила қилган гуноҳлари бўлса, иймонлари ва қилган яхши амаллари туфайли Аллоҳ таоло уларни ўчиради. Гуноҳлари учун жазога тортилмайдилар.

Иккинчидан,

«...уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз».

Яъни мукофот берилганида ҳам, оддий ёки ўртача эмас, энг яхши амалларининг мукофоти берилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсонни еган овқатига қараб баданида ўзгариш бўлади. Нотўғри нарсани истеъмол қилса ичкетар бўлиб ҳамма вақт ҳожатхонага тортадиган бўлиб қолади. Худди давоми...

10752 17:18 / 08.06.2018
.Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик. ,Ушбу оятдаги .ўлчов, сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири .қазои қадар, маъносини, иккинчиси .миқдор,, .ўлчов, давоми...

10648 18:00 / 20.09.2021
Мўмин Аллоҳ таолога, Унинг Китобига иймон келтирган, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашган киши бўлиб, у Аллоҳ таолони барча нолойиқ ва давоми...

5447 17:00 / 09.06.2017
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми Иймон давоми...

6099 21:41 / 12.02.2018
Аудиолар

120333 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41971 14:35 / 11.08.2021