1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Гўзал хулқ ҳақида (15-тавсия)

17:04 / 08.01.2017 4638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал хулқ ҳақида (15-тавсия)

 

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар».

Термизий ривоят қилганлар.

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди.

2. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради.

3. Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир.

4. Одамларнинг яхшиси аҳлу аёлига яхшилик қиладиганидир.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида у зотга энг маҳбуб ва қиёмат куни энг яқин ўтирадиган инсон ҳусни хулқли инсондир.

6. Умматлари ичида у зотга энг ёқмайдигани ва қиёмат куни у зотдан энг узоқ ўтирадиган кимса бировга гап бермайдиган, тили узун ва мутакаббир кимсадир.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ давоми...

1939 19:00 / 06.04.2023
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Лаа илааҳа иллаллоҳу, десаю, қалбида арпа дони давоми...

4794 14:05 / 12.02.2020
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани тавсия қилдилар мискинларни яхши кўриш ва уларга яқин бўлиш давоми...

5421 17:19 / 15.09.2017
Суннат, ҳадислар санади бўйича, яъни ривоят қилган кишилар эътиборидан Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида учга бўлинади 1. .Мутавотир, ndash бу истилоҳ луғавий давоми...

5410 15:05 / 19.11.2018