1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Фитрат аҳли ҳақида келган нарсалар

05:00 / 13.03.2017 2932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фитрат аҳли икки пайғамбар даъвати орасида яшаб ўтган кишилардир. Улар ўзларига даъват етиб бормагани учун ҳеч қайси пайғамбарга иймон келтирмаган ҳолда ўлиб кетганлар.

Аллоҳ таоло: «Токи, Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз», деган (Исро, 15).
Яъни, «Инсонга ўзига берилган ақл, фаросат билан дунёдаги қудратимизга, ҳолиқ ва мудаббир, розиқ эканлигимизга далолат этувчи мўъжизалардан хулоса чиқарган ҳолда тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат қилишни фарз қилишга, агар у бажармаса, жазолашни жорий қилишга ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига яна огоҳлантирувчи, эслатувчи Пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантиргандан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга, Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса, азобламасликка қарор қилдик».
Демак, фитрат аҳлларини ҳам Аллоҳ таоло у дунёда азобламайди. Чунки улар пайғамбар юборилмаган қавмлар қаторидадирлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, отам қаерда?» деди.
«Отанг дўзахда», дедилар.
У одам ортига қайтиб кетгандан кейин у зот:
«Албатта, отам ва отанг дўзахдадир», дедилар
».
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломдан «Отам қаерда?» деб сўраган одамнинг исми Абу Разин бўлган. Уламоларимиз: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг «отам» деганларида кўзда тутилган шахс - Абу Лаҳаб», деганлар.
Абу Лаҳаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари бўлган ва дўзахга кириши аниқ бўлган шахсдир. Арабларда «Амаки ота ўрнида», деган гап бор. Пайғамбар алайҳиссалом ушбу ҳадиси шарифдаги гапни ана шу эътибордан айтганлар. У зотнинг наслий оталари Абдуллоҳ фитрат аҳлидан бўлганлар ва жаннатга тушишига жумҳур уламолари иттифоқ қилганлар.

Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Воида ва мавуҳда дўзахдадир», дедилар».

Иккисини Абу Довуд ривоят килган.
Шарҳ: Воида — кичик қизни тириклай кўмиб ташловчи аёл. Мавуҳда — тириклай кўмилган қиз. Зоҳирдан тириклай кўмилган қиз ҳам дўзахга тушиши англаниши мумкин.
Лекин уламоларимиз бу ҳадиси шариф ҳақида бошқача маъно айтганлар. Уларнинг фикрларича, Воида — кичик қизни тириклай кўмиб ташловчи доя аёл. Мавуҳда — ўша қизни тириклай кўмишга рози бўлиб, бу ишда дояга ёрдам бериб турган она.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Нажжорнинг боғида ўзларининг хачирларини миниб борар эдилар. Биз у зот билан бирга эдик. Хачир у зотни олиб қочиб йиқитиб юборай деди. Қарасак, тўрттами, бештами, олтитами қабр турибди.
«Манави қабрларнинг эгаларини ким билади?» дедилар.
«Мен», деди бир киши.
«Улар қачон ўлганлар?» дедилар.
«Ширкда ўлганлар», деди.
«Албатта, бу уммати муҳаммадия қабрларида синовга учрайдилар. Агар дафн қилишдан бош тортишингиз бўлмаганида, Аллоҳга мен эшитиб турган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб дуо қилардим», дедилар
».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, ширкда ўлганлар дўзахга тушадилар. Демак, қабр азоби ҳақ ва уни эшитган бандалар дафн этилишдан бош тортадиган даражада ундан қўрқадилар.
Жумҳур уламолари иттифоқларига биноан, Ислом даъвати етмаган кишилар ҳам «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар «фитрат аҳли» деб номланадилар ва қиёматда дўзах азобидан нажот топадилар ва бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадар Аллоҳнинг сиридир. Қадарга ишониш, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг бир шартидир. Ҳамма давоми...

3040 05:00 / 14.03.2017
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен амакиларим билан бирга мутоййибийн шартномасига ҳозир давоми...

2603 05:00 / 14.03.2017
Қуръони карим нозил бўлган кундан бошлаб то қиёмат кунига қадар инсониятни ожиз қолдиришда, ҳайрон қолдиришда, лол қолдиришда давом этаверади. Қуйида Қуръондаги давоми...

2961 12:15 / 15.03.2017
Одамлар билан муносабатларда .Виждонинг борми, виждонингга қарши борасанми,, .виждонсиз, деган гапларни кўп эшитгансиз. Шунда .Виждон ўзи нима, деган савол давоми...

7923 12:22 / 15.03.2017
Аудиолар

120127 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41792 14:35 / 11.08.2021