1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Фиръавннинг мўмиёланган жасади

05:00 / 09.03.2017 6737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихчи Геродотнинг сўзларига кўра, қадимги Миср халқи дунёнинг энг художўй кишилари бўлган. Аммо улар ҳақ динга эмас, балки бузуқ бир динга, кўпхудоликка эътиқод қилар эдилар.

Фиръавн сўзи эса бир пайтлар Миср ҳукмдорларининг саройига нисбатан қўлланилар эди. Вақт ўтиши билан бу сўз Миср подшоҳларининг унвонига айланиб кетди. Мисрликларнинг бидъат-хурофотлари шу даражага етдики, улар фиръавнни Худонинг ердаги сиймоси деб ҳисоблай бошладилар. Мисрликларга пайғамбар этиб ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) юборилдилар. Ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ Таолонинг амри-фармонига биноан мисрликларни ширк ва залолатдан қайтиб, якка Аллоҳга сиғинишга даъват қила бошладилар. 

Аммо фиръавн Аллоҳнинг элчисига туҳмат ва бўҳтонлар ёғдириб, илоҳий даъватдан кескин бош тортди. Такаббур фиръавн Аллоҳ Таолонинг салтанатини тан олмади, ҳидоятдан ғофиллигича қолди, ҳатто қавмини бу юртдан олиб чиқиб кетаётган Аллоҳнинг элчиси устига қўшин тортди. Аммо Аллоҳ Таоло пайғамбарига буюк мўъжиза кўрсатиб, фиръавн қўшинини дарёга ғарқ қилди, мушрик қавм парвардигоримизнинг қаҳр-ғазабига учради.

Биз бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулму зўравонлик қилиш учун Фиръавн ва унинг лашкарлари қувиб етди. Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: 

«Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар бани Исроил иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман – Аллоҳга бўйсинувчилардандирман» Юнус сураси, 90-оят


Аммо Аллоҳ Таоло фиръавнинг кечиккан тавбасини қабул қилмади. 

Энди-я! Ахир сен илгари (яъни шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!
Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят-ибрат бўлишинг учун Биз сенинг жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирла
р (яъни улардан ибрат олмайдилар). Юнус сураси, 91-92-оятлар


Ояти каримада фиръавннинг жасади келгуси авлодларга ибрат бўлиши учун сақлаб қолиниши, яъни унинг жасади чиримаслиги, бузилмаслиги айтилган. Дарҳақиқат, фиръавнинг мўмиёланган жасади бугунги кунда қоҳира музейида фиръавнлар сағанасида сақланмоқда. Бу нодир экспонат музейга ташриф буюрганлар учун тарихий ибрат сифатида намойиш қилинмоқда. 

Қуръони Каримда зикр қилинган ва ўн тўрт аср муқаддам инсониятга нозил қилинган ҳақиқат ана шундай тасдиқланди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotЭй, Муҳаммад Роббингиз асалариларга ваҳий буйруқ қилди quotТоғларга, дарахтларга ва одамлар қурадиган нарcаларга ин қурингиз.Сўнгра турли мевалардан еб, давоми...

3634 05:00 / 09.03.2017
Дастлабки сивилизатсияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илмфан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон давоми...

3109 05:00 / 09.03.2017
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда .Сизлар албатта Шом заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар,, деб хабар бердик.Бас, қачон у давоми...

6435 05:00 / 09.03.2017
Фахри Коинот пайғамбаримиз с.а.в. мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида давоми...

4336 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118794 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40745 14:35 / 11.08.2021