1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (4-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу дедилар: “Гап дори кабидир. Агар уни озайтирилса, фойда беради. Агар уни кўпайтириб юборилса, ўлдиради”.

17. Бир донишманддан: "Сизни яхши кўрадиган кишини қандай танийсиз?" деб сўралди. Шунда донишманд: "Менга дардкаш бўладиган, аҳволимни сўрайдиган, мендан малолланмайдиган, хатойимни кечирадиган, Роббимни менга эслатадиган киши мени яхши кўрадиган кишидир" деди.

18. Мустафо Сибоий: “Яхшилик уч нарса билан чиройли бўлади: Сўрамасдан қилиш билан, пайсалга солмасдан, тез қилиш билан, миннатсиз қилиш билан” деган.

19. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Гуноҳларни тарк этиш йўлини изладик ва уни зуҳо намозини ўқишда топдик. Қабрларни ёруғ қилиш йўлини изладик ва уни Қуръон қироатида топдик. Сиротдан ўтиш йўлини изладик ва уни рўзада, садақада топдик. Арш соясида туриш йўлини изладик ва уни солиҳларни яхши кўришда топдик".

20. Доллар ошди ва нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор бўлган Зотнинг зиммасида.

Салафи солиҳларнинг бирларига: "Нархлар қимматлади" дейилди. Шунда у киши: "Уни истиғфор билан туширинглар!" дедилар.

Бир аъробийга: "Бир бурда нон бир динор бўлибди" дейилганда, у: "Аллоҳга қасамки, агар буғдой дони бир динор бўлса ҳам, бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳга, У Зот менга буюрганидек ибодат қиламан. У Ўзи ваъда қилганидек менга ризқ беради" деди.

Инсонлар Салама ибн Динорнинг олдига бориб, унга: "Эй Абу Ҳозим! Кўрмайсизми, нарх-наво қимматлабди" дейишди. Шунда у киши: "Бундан нега ташвишланяпсизлар?!! Нарх-наво арзонлигида бизга ризқ берган Зот нарх-наво қимматлаганда ҳам бизга ризқ беради" дедилар.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўстлар шундай бўлади дастлаб кўп бўлади, сўнгра камайиб, озайиб, ниҳоят, ёнингда фақат содиқларигина қолади, холос.

2725 08:30 / 25.02.2018
Кетган нарса қайтиб келмайди. Аммо фақат дуогина умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади. .Роббим, десанг басhellip

2803 08:30 / 14.12.2017
Аллоҳим Бизни неъмат пайтида шукр қилувчилардан, бало пайтида сабр қилувчилардан ҳамда ҳар бир ишда Сени зикр қилувчилардан қилгин

1244 07:10 / 22.10.2018
Кечагина доно ва ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи эдим Бугун эса ҳаким ва донишмандман. Шунинг учун ўз нафсимни ўзгартирмоқчиманЖалолиддин Румий

2344 15:35 / 12.03.2018