942 03.05.2017

171. Агар аёл яхши кўрса, қалбини ўйлаб (яхши кўрганидан ажралса, қалби қийналишини ўйлаб), ўзини қурбон қилади. Агар аёл ёмон кўрса, бошқани қурбон қилади.

172. Эркакдан, хато қилганингда узр сўрашинг, аёлдан, тўғри иш қилсанг ҳам узр сўрашинг ҳикматдандир.

173. Муҳим эслатма! Намозингни ҳеч қачон тарк қилма! Бир марта сажда қилиш учун ҳаётга қайтарилишни орзу қилиб ётган миллонлаб вафот этганлар бор.

174. Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапига шакар қўшиб гапиради. Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапидан тузни олиб ташлаб гапиради.

175. Ким яхши кўрганидан хабар олмоқчи бўлса, унинг учун масофаларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси