1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (27-қисм)

09:26 / 13.04.2017 4070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

136. Халқ сенинг зоҳирингга қарайди. Холиқ сенинг ботинингга назар солади. Шундай экан, одамлар қарайдиган жой (ташқи кўринишинг)ни зийнатлаб, Аллоҳ жалла жалалуҳу назар соладиган жой (қалбинг)ни қабиҳ қилишдан эҳтиёт бўл!

137. Кимнинг гуноҳлари кўп бўлса, одамларга сув улашсин. Аллоҳ таоло чанқаган бир итга сув берган бандасининг гуноҳларини кечирган. Энди мўмин одамга сув берган киши ҳақида нима деб ўйлайсан?!

138. Эҳтимол, золим зулм билан кўп нарсага эга бўлар. Лекин мазлумнинг дуоси билан ҳамма нарсасидан ажралади.

139. Афсуски, баъзилар бошқалар ҳақида ёмон гумон қилишни "зийраклик", "закийлик" деб эътибор қилишга одатланиб қолишган. Ёдингизда тутинг: ЁМОН ГУМОН – БОШҚАЛАР БИЛАН БЎЛАДИГАН АЛОҚАНГИЗНИ ЎЛДИРУВЧИ (УЗУВЧИ) КАСАЛЛИКДИР.

140. Табиблар инсон жисмига виждондан ташқари ҳамма нарсани экиш борасида муваффақиятга эришдилар.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарж шаҳвати ҳақида бирикки оғиз сўз юритсак. Аллоҳ таоло одам зотини жинсий шаҳватли қилиб яратган. Албатта, бу беҳикмат эмас. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, давоми...

4061 13:00 / 05.12.2020
Кибр ҳалокатга олиб борувчи дардлардан бўлиб, инсоннинг ундан ҳоли бўлиши қийин. Кибрни йўқ қилиш фарзи айндир. Кибр ўзўзидан йўқ бўлмайди, балки уни турли давоми...

2627 18:30 / 26.03.2022
Исломда молдунёнинг айни ўзи ёмонланмайди. Балки одамнинг молу дунёга бўлган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қўйиш, уни давоми...

2233 19:00 / 22.05.2022
Вирдлар тонг саҳардан бошланади. Субҳ чоғи шарафли ва баракали вақтдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Таквир сурасида субҳ ила қасам ичган.Нафас олиб кириб келган давоми...

4996 13:30 / 27.06.2020