1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (23-қисм)

10:03 / 04.04.2017 4403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

116. Учта хато ҳаётимизда такрорланиб туради:

1. Вақтни зое қилиш.

2. Фойдасиз нарсалар ҳақида гапириш.

3. Аҳамиятсиз ишларга эътибор қаратиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўзига фойдаси бўлмайдиган нарсани тарк этиш – кишининг исломи гўзаллигидандир", деганлар.

117. Хатоларингдан кўп нарсани ўрганишинг мумкин, модомики, уларни инкор қилиш билан машғул бўлмасанг.

118. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: "Аллоҳ тақдирда битиб қўйган нарса ҳақида "Қанийди, ўша иш бўлмаганда" деганимдан кўра чўғни, то совигунча, тишлаб турганим мен учун маҳбубдир (яхшидир)".

119. Маҳзун бўлганингда сабр қил! Ҳурсанд бўлганингда шукр қил! Ғазабланганингда кечир! Ўтириб қолганингда (муваффақиятсизликка учраганингда) яна ўрнингдан тур (интилишда давом эт)!

120. Агар ёнингизга ғамгин одам келса, жим туриб, уни тингланг! Агар ёнингизга узр сўровчи келса, уни кечиринг! Агар ёнингизга муҳтож киши келса, унга инфоқ қилинг!


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳалийм, сифати .ҳилм, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .шошмасдан оқилона иш тутиш, ва .ёмонлик қилганга ёмонлик қайтармаслик, маъноларини билдиради.Уламолар ҳилмни давоми...

3443 05:00 / 28.02.2017
Яхшиликлар иймоннинг мевалари, яхши амаллар ишончнинг маҳсули, ўйин кулгу эса, шубҳанинг самарасидир. Эшитиш ва кўриш тақводорларнинг икки сифати. Кўрлик ва давоми...

3734 05:00 / 01.03.2017
Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бирилғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг давоми...

3397 05:00 / 28.02.2017
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар quotБирбирингизга ҳасад қилманг. Ўрталарингизга давоми...

3169 05:00 / 01.03.2017