1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (2-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишиб-етилишнинг янги поғонасидир. “Ким алам чекмаса, ўрганмайди”.

7. Обидлардан бирига: "Чиройли сабр нима?" дейилди. Шунда у киши: "Мусибатга учраганингда қалбинг АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишидир" дедилар.

8. Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.

Шуни кўп айтиб юрайлик, азизлар!

9. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб бир кунда юз марта айтиш хатоларимизни, гарчи улар денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам, ўчиришини билиб туриб, гўёки бизнинг хатоларимиз йўқдек уни такрорламаслигимиз катта йўқотиш, зиёндир.

10. Ёғоч михга: "Мени синдирдинг-ку!" деди. Шунда мих: "Агар бошимга тушаётган зарбанинг ҳажмини билганингда, мени маъзур тутган бўлардинг" деди.

 

 Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга .Инсон бўл,, дейилса, тош .Узр Дийдам у даражада қаттиқ эмас,, дейди.

2845 09:30 / 25.05.2018
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу мустаҳкам бир қалъани қуршаб олиб, жанг қилдилар. Душман номидан бир киши Заҳар ичмагунингча таслим бўлмаймизrdquo деди. Шунда давоми...

3858 05:00 / 11.03.2017
Молдунё талабгори денгиз сувидан ичаётган кишига ўхшайди ичган сари чанқоғи ортиб бораверади.

2507 10:25 / 26.08.2017
Ҳеч кимдан раҳмат кутма Сенга АсСомад сифатли Зот ndash Аллоҳнинг савоби кифоя қиладиНошукр, кўрнамакларга, манфур ҳасадчиларга парво қилма

2365 09:15 / 11.06.2018
Аудиолар

118782 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40732 14:35 / 11.08.2021