1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (19-қисм)

10:35 / 27.03.2017 4789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

96. Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга: "Мен мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқаман", деди. У киши ундан: "Холи қолганингда намоз ўқиб, гуноҳ қилганингда истиғфор айтасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа", деб жавоб берди. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: "Боравер, Аллоҳ сени мунофиқ қилмабди", дедилар.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирдошлари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига мунофиқлар кимлигини номма ном айтганлар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу бу сирни ҳеч бир инсонга айтмасдан, ўзлари билан бирга қабрга олиб кетганлар.

97. Уч турдаги кишини унутишдан эҳтиёт бўл:

1. Қийин вазиятларда сенга ёрдам берган кишини;

2. Қийин вазиятларда сени тарк этган кишини;

3. Қийин вазиятлар келиб чиқишига сабаб бўлган кишини.

98. Эй Роббим! Қоронғу қабрга қўйилган кунимда, қабримни нурли қилгин!

99. Агар бирор ишга надомат қилмасликни хоҳласанг, ҲАР БИР ИШНИ АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ УЧУН ҚИЛ!

100. Лаа илааҳа иллаллоҳ

Дунё фақат Унинг зикри билан ёқимли, хуш бўлди.

Охират фақат Унинг афви билан ёқимли, хуш бўлди.

Жаннат фақат Уни кўриш билан ёқимли, хуш бўлди.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ғурурдир.Ғурур сўзининг зийракликдаги нуқсон ва ғафлат туфайли давоми...

7581 05:00 / 28.02.2017
Келин саломrdquo бидъатми ёки...Аллоҳ таолога беадад ҳамдусаноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз давоми...

8656 18:23 / 14.03.2017
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки, бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз давоми...

5188 05:00 / 28.02.2017
Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда давоми...

4448 15:35 / 16.06.2019