1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (7-дарс)

17:48 / 02.12.2017 3640 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойининг бошланишига бир неча кун қолган. Дарс аввалида ота: «АЛЛОҲга ҳамд, Расулуллоҳга саловоту саломлар бўлсин. Фарзандларим, сўзимни сизлардан бир савол сўраш билан бошлайман. Ҳозир биз ҳижрий ойлардан қай биридамиз?» деди.

Маҳмуд: «Ҳозир биз Шаъбон ойидамиз, отажон!» деди.

Ота: «Яхши, Маҳмуд», деди.

Фотима: «Ҳижрий ойлар дегани нима, отажон?» деди.

Ота деди: «Арабий ойлар Муҳаррам, Сафар, Робийъул аввал, Робийъул ахир, Жумадул аввал, Жумадул ахир, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зул қаъда, Зул ҳижжа ҳижрий ойлардир».

Маҳмуд: «Иншааллоҳ, ҳижрий ойларни тартиб ила ёдлаб оламан», деди.

Ота деди: «Фарзандларим, бир неча кундан сўнг муборак Рамазон ойи кириб келади. Рўза тутиш ва таровиҳ намози ўқиш ойи... Қуръон, яхшилик ва эҳсон ойи.

Эй фарзандларим! Бу ойда АЛЛОҲ набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни нозил қилган. Шунинг учун ҳам бу ойда Қуръон қироатини, таровиҳ намози, садақа, яхшилик ва эҳсонга ўхшаш ибодатларни кучайтирамиз. Рамазон ойида рўза тутиш Ислом асосларидан тўртинчисидир. Рамазон рўзасини ҳар йили тутамиз. Рўза – бу ейиш ва ичишдан тонг вақтидан қуёш ботгунича четланишдир. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилур”.

(Имом Аҳмад ривояти.)

Маҳмуд: «Шафоат қилурлар» деганининг маъноси нима, отажон?» деди.

Ота: «Рўза, Қуръон... қиёмат куни келадилар. Улар икки тур инсонларни ҳимояга оладилар: рўзадорлар ва Қуръонни кўп қироат қилувчиларни. Бу иш барча айбу нуқсонлардан пок ва улуғ бўлган АЛЛОҲнинг ҳузурида бўлади. Улар У Зотдан рўза тутганлари ва Қуръони кариймни ўқиганлари учун мукофот сифатида уларнинг жаннатга киритилишини сўрайдилар», деб жавоб берди.

Фотима деди: «Мен бу йил рўза тутишга ҳаракат қиламан, отажон, лекин...».

Ота: «Лекин нима, Фотима?» деди.

Фотима: «Лекин очлик ва чанқоққа қуёш ботгунча сабрим чидамайди-да, отажон!» деди.

Ота: «Эй Фотима! Рўза ҳар бир балоғатга етган оқил мусулмон учун фарз. Сен эса, суюклигим, ҳали кичкинасан. Лекин ҳозирдан ўзингни рўза тутишга тайёрласанг бўлади, кичкинтойим. Масалан, пешин ёки аср вақтигача таом ва ичимликдан ўзингни тийиб туришинг мумкин. Шу йўсинда катта бўлганингда рўза тутишга тайёр бўласан», деди.

Маҳмуд: «Отажон, Рамазон ойи биринчи марта кўринаётганда унга шоҳид бўлишга, яъни кўришга ҳаракат қиламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда нима дейишни ўргатганлар?» деди.

Ота: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда (ойга қарата): “Аллоҳим, уни бизга омонлик, иймон, саломатлик ва (Ислом) тинчлик ойи қилгин. Роббим ва Роббинг АЛЛОҲдир”, дейишни айтганлар», деди.

(Термизий ривояти.)

Маҳмуд: «Отажон, АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан қайсиларини бугун ёдлаймиз?» деди.

Ота: «АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан Аҳад (яккаю ягона, Унга ўхшаш йўқдир), Тоййиб (ўта яхши, яхшилигининг чегараси йўқ), Ваарис (бутун борлиқ йўқ бўлса ҳам, боқий қолувчи), Шаҳийд (ҳар нарсага гувоҳ бўлиб турувчи), Жаввад (саҳийликда тенги йўқ, марҳаматли) бор.

Шу ерда бугунги дарсимиз тугади, фарзандларим», деди.


Абу Абдураҳмон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

10641 18:01 / 22.11.2017
САККИЗИНЧИ САБОҚИЙМОН НИМА ДЕГАНИАссалому алайкум, кўрар кўзларнинг нури бўлган дилбандларим Бугун мен сизларга Ислом динининг бешта устунидан биринчиси бўлган давоми...

2576 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 5қисмПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДААссалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғилқизларим Хўш, ўтган машғулотда давоми...

5224 05:00 / 16.02.2017
Алийя ўзига бино қўйган мағрур қиз. Отасидан ажрагандан кейин бошқа қизлар билан қайта алоқа боғламади. Саройларининг боғида ўзи юриб, ўзи билан ўзи ўйнарди. Ён давоми...

3007 05:00 / 16.02.2017