1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (22-дарс)

13:50 / 04.01.2018 4921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс Қуръони карим ва ҳадислардан ўтилганларни текшириш ила бошланди. Сўнгра ота деди: «Бугун, суюкли фарзандларим, масжид сўровномасини охирига етказиб қўямиз.

Олтинчи савол: Жаннат башорати берилган ўн киши кимлар?

Жавоб: Жаннат башорати берилганлар:

Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Зубайр ибн Аввом, Абдурроҳман ибн Авф, Саид ибн Зайд, Абу Убайда Жарроҳ.

Еттинчи савол: Ер юзида биринчи бўлиб қурилган масжид қайси?

Жавоб: Масжидул Ҳаромдир.

Саккизинчи савол: Қуръонда зикр қилинган қушлар қайсилар?

Жавоб: Ҳудҳуд, Қарға, Абобил қушлари.

Тўққизинчи савол: Қуръонда зикр қилинган ҳашаротлар қайсилар?

Жавоб: Чивин, асалари, ўргимчак, чумоли, пашша.

Мана савол-жавоблар ҳам тугади».

Фотима: «Бу ажойиб, гўзал мусобақа экан, унда қимматли маълумотлар бор экан», деди.

Ота деди: «Бугун сизлар билан “Изн сўраш одоблари”ни ўрганамиз.

1) Ҳеч кимнинг олдига изн сўрамасдан кирмаслик;

2) Эшикни оҳисталик ила тақиллатиш. Учта тақиллатишдан оширмаслик;

3) “Ким келди?” деб сўралганда “Мен”, демаслик, балки исмини айтишлик;

4) Киришга рухсат берилганда кириш ва салом бериш, кўзни қуйи тутиш;

5) Ота-онанинг хоналарига қуйидаги уч вақтда изнсиз кирмаслик: 1) бомдод намозидан олдин; 2) айни пешин вақтида; 3) хуфтон намозидан сўнг.

Бу изн сўрашнинг баъзи одоблари».

Маҳмуд: «Отажон! Дўстим Усмон бугун ўйнаётганимизда менга тегинди, кейин бирдан қаттиқ уриб, мени йиқитди. Жуда ғазабландим ва мен ҳам уни урдим», деди.

Ота: «Дўстингни уриб хато иш қилибсан», деди.

Маҳмуд: «Қаттиқ ғазабланган эдим, нима қилсам бўларди?» деди.

Ота: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши нимадандир ғазабланди, ҳатто юзлари қизариб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мен бир калимани биламан, агар уни бу одам айтса, ўзидаги нарсаси (ғазаби) кетади. Бу калима будир

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيْمِ

«Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм».

(Имом Бухорий ривояти.)

Ғазабланганда шу калимани айтсанг, Аллоҳ хоҳласа, ғазабинг кетади.

Маҳмуд: «Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин, отажон, шундай қиламан», деди.

Ота: «Энди эса Аллоҳнинг тўқсон тўққизта гўзал исмларининг охиргиларини ўрганамиз: Ҳайй (тирик, ҳаёт бўлган Зот, Унинг тириклиги, ҳаёти махлуқотларники каби эмас), Дайян (ато қилувчи, неъматларни бериб турувчи), Мааликул мулки зул Жалаали вал Икром (мутлоқ мулк эгаси, улуғлик ва икром Соҳиби).

Дарсимизнинг охирида Имом Бухорийнинг муборак “Саҳиҳи Бухорий” номли китоблари сўнггида келган ғоятда гўзал ва улуғ бўлган ҳадиси шарифни эшитинглар:

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Раҳмонга суюкли икки калима тилга енгилдир, мезонда оғирдир. У – “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи; Субҳаналлоҳил ъазийм”.

Мана бу дарсимиз ҳам тугади. Охирида нима деймиз, эй Маҳмуд?» деди.

Маҳмуд деди:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ

“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.

 

(Маъноси: Аллоҳим Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклаб ёд этаман. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, Сенга тавба қиламан).

(Абу Довуд ривояти.)

 

Биринчи китоб шу ерда ниҳоясига етди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни бир одам янги олган машинасини созлаш билан машғул бўлиб турганда, олти ёшли ўғли ердан тош олиб, машинанинг ён тарафига чизиб, тирнади. Буни кўрган давоми...

3170 05:00 / 16.02.2017
Жамол амаки қўли билан айбланаётган шахсни кўрсатиб Ҳоким жаноблари, мен ўтган йили сафарга кетаётиб қимматбаҳо олмос узугимни шу одамга омонат қилиб ташлаб давоми...

4914 05:00 / 16.02.2017
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат давоми...

4087 05:00 / 16.02.2017
ЎН БЕШИНЧИ САБОҚХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИНАссалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам эдилар Жудаям яхши давоми...

2726 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41742 14:35 / 11.08.2021