1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (18-дарс)

11:13 / 27.12.2017 3680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс Қуръон, ҳадис, зикру дуолар ва Аллоҳнинг исмлари ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота деди: «Фарзандларим! Бугун бир ҳадис ўрганамиз. Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилидан ва қўлидан мусулмонлар озор топмаган киши мусулмондир”, деб айтдилар.

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Ҳақиқий мусулмон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирганларидек, бошқа мусулмонларга сўзи ва амали билан озор бермаган инсондир. Мусулмон биродарларига сўкиш, масхаралаш, ёмон сўзлар сўзлаш ила озор бермайди. Ёмон сўз Аллоҳни ғазаблантиради. Одобли мусулмон Аллоҳга итоат этади ва фақатгина яхшиликни сўзлайди. Мусулмон биродарларига қўл билан озор бермайди. Ўз биродарларини уриш ёки унинг нарсасини синдириш мусулмоннинг сифати эмас».

Фотима: «Бу дин улуғ диндир, у яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаради», деди.

Маҳмуд: «Ота! Қуръон нозил бўлиш қиссасини сўзлаб берган эдингиз. Жаброил алайҳиссаломни карамли фаришталардан бир фаришта, дегандингиз. Фаришталар ҳақида сўзлаб беринг», деди.

Ота: «Фаришталар Аллоҳнинг махлуқотлари ичида улуғ махлуқотлардандир. Аллоҳ уларни нурдан яратгандир. Улар У Зотга ҳар вақт ибодат қиладилар ва ҳар қандай ишни бажарадилар. Фаришталарнинг сони жуда кўпдир. Ҳар бир фаришта Аллоҳ унга буюрган вазифаларни бажаришга таъйинланган. Шунингдек, фаришталар мусулмон кишини Аллоҳнинг изни ила шайтонлардан сақлайди. Ҳар бир инсоннинг ўнг тарафида яхшиликларни ва чап тарафида ёмонликларни ёзадиган фаришталар бўлади. Биз олдин зикр қилган Жаброил алайҳиссалом фаришталарнинг бошлиғи бўлиб, ваҳийни набийларга етказишга таъйинланганлар. Фаришталардан Микойил алайҳиссалом ёмғир ёғишига таъйинланганлар. Исрофил алайҳиссалом қиёмат бўлганда “сур”га пуфлашга таъйинланганлар. Молик алайҳиссалом дўзах қўриқчисидирлар», деди. Азроил алайҳиссалом жон олувчидирлар.

Фотима: «Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан ва тонгги-ю кечки зикрлардан қайсиларини ёдлаймиз, отажон?» деди.

Ота деди: «Аллоҳнинг гўзал исмларидан Қодийр, Қоодир, Муқтадир (ҳар бир нарсага қодир бўлган Зот), Муқоддим (истаган нарсасини муқаддам қилувчи Зот), Муаххир (истаган нарсасини орқага сурувчи Зот), Аввал (У Аввалдир, бошланиши йўқ), Ахир (У Охирдир, охири, тугаши йўқ) бор.

Тонгги ва кечки дуолардан ушбуларни ёдлаймиз:

 

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ 

 

«Аллоҳумма фатирос самаваати вал арз ъалимал ғойби вашшаҳадаҳ Робба кулли шай’ин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта аъуузубика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ».

(Маъноси: «Аллоҳим, осмонлару ерларнинг яратувчиси, ғайб ва очиқ-ойдинни билувчи, ҳар бир нарсанинг Роббиси ва Эгаси, Сендан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Сендан нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлиги-ю ширкидан паноҳ сўрайман».)

Шу пайт осмондан ёмғир ёға бошлади ва ёмғир томчилари деразага уриларди.

Маҳмуд: «Отажон! Очиқ айвонга чиқиб, ёмғир ёғишини томоша қилишимизга рухсат берасизми?» деди.

Ота: «Ҳаммамиз очиқ айвонга чиқиб, бу яхшиликни кўрамиз ва ёмғир ёғиш дуосини ўқиймиз», деди.

Фотима: «Бу қандай дуо, отажон?» деди.

Ота деди: «Ёмғир ёғаётганда шундай деймиз:

اللهمَّ صَيْبًا نَافِعًا

“Аллоҳумма соййибан наафиъан”. 

 

(Маъноси: «Аллоҳим, фойдали ёғдириш ила ёғдир».)

(Имом Бухорий ва Ибн Можа ривоятлари.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 11қисмРЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ ҲАҚИДА Ассалому алайкум, эркатойларим, қўзичоқларимЧин мусулмон бўлишимиз учун нима қилишимиз керак Ийи, давоми...

4429 05:00 / 16.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

10616 18:01 / 22.11.2017
Рамзий кичик ёшли бола. Ҳар куни далада ишлайдиган отасига тушлик овқат ташийди. Бир куни узоқ тепаликдаги қоялар бағрида шакли ноаниқ бир нарсани кўрди. Шунда давоми...

2899 05:00 / 16.02.2017
Аллоҳ таоло ўзининг суюкли Пайғамбарини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади quotАлбатта Сиз улуғ хулқ устидадирсизquot. Оиша розийаллоҳу анҳо давоми...

3770 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120107 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41773 14:35 / 11.08.2021