1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

«Эй иймон келтирганлар, иймон келтирингиз!»

12:15 / 15.03.2017 3257 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу оятни илк бор ўқиган одам ғариб маъно чиқариб, шундай ўйга бориши мумкин: «Аллоҳга ишониб, унинг ягоналигини эътироф этганим иймон келтирганим эмасми? Такроран яна қандай иймон келтираман?» 

Лекин оятни чуқурроқ тафаккур қилинса, бизга нима дейилаётганини тушунамиз ва нимадир кашф этганимизни ҳис қиламиз. 

Ҳар соҳада масъулият эгаси эканимни унутган бизлар ғафлатга ботган қалбимизни уйғотгандек бўламиз. Қандай қилиб дейғсизми? 

Эй гул, гул бўл! Эй денгиз, денгиз бўл! Эй она, она бўл!.. Рўйхатни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин. Бу ерда урғу берилаётган мавзу — турган ерингда эришган мавқеинг ва бошқа нарсаларнинг ҳақини керагича адо эт, уларни камчиликсиз бажо келтир. 

Масалан, қизил атиргул ўзига хос ифор билан тупроқдан унади. Лекин ҳеч қачон гулбеорга ўхшаб ҳидини ёхуд кўринишини ўзгартириб олмайди. Ўз хусусиятларидан нари бўлмайди. Хушбўй исланишини, гўзал қоматини бой бермайди. 

Бургут юксак самолар сари парвоз этишни ўз вазифаси деб билади. У ҳеч замон товуқнинг катагига кириб олиб, тухум босиб ўтирмайди. 

Ёки ўқитувчини олайлик. Агар бировнинг касби муаллим бўлса, уни  маромига етказиши керак. Ўқувчиларига фақат математика, географий ёки бошқа фанлардан дарс берибгина қолмай, ўз фаолиятини бола кўнглида мактабга, ўқитувчиларга муҳаббат уйғотишдан бошлайди. Уларга ҳаёт ҳақида, унинг синовлари борасида сабоқ беради. Қийин вазиятлар билан тўқнашишлари мумкинлиги ва ўшандайий ҳолатларда тойилмай, тик оёқда қолиш чораларини ўргатади. Ўқувчи дарслардан ёмон баҳо олиб, ўзлаштириши пасайса, айб атрофдагиларда эмас, ўзида эканини ётиғи билан тушунтиради. Агар муаллим: «Йўқ, менинг ишим фақат шу фанни ўргатиш, қолгани менинг зиммамда эмас», деса, вазифасини чала қилган, у дунё-ю бу дунё савол-жавобга маҳкум бўлади. 

Она фарзанд учун масъулдир. Она фарзанд ҳаётини ҳовучларида асрайди. Йиғласа, нега йиғлаганини, юрагидан нелар кечаётганини ҳис қилади. 

Фарзанд эрта туриб тушларини онасига айтса, у боласининг бошини силаб, тушларини яхшиликка йўяди. Фарзанди ила бир бутун, якдил бўлади. Фарзанди хато қилганда, илк сўроқлайдиган киши ўзлигини билиб, ўзини савол-жавоб қилади. Фарзанди келажак режалари ҳақида гапирганда, диққат билан эшитиб, эътибори, мулоҳазалари билан қувонтиради. 

Телевизор, сериаллар, киноларни қўйиб, фарзанди билан шуғулланади. Фарзанди ёстиққа бошини қўйгач, қўлларини юқорига чўзиб, Аллоҳга фарзанд неъмати учун шукроналар айтади. Фарзанд ҳам бу дуони эшитиб, севилганини ҳис қилади. 

Айтмоқчи бўлганимиз, юлдузлар тартиб ичра ҳаракат қилиб, сочилиб кетмаётган экан, қуёш ҳар куни ботиб, чиқиб турган экан, қисқаси, коинот ва табиат ўз вазифаларини кам-кўстсиз адо этаётган экан, биз ҳам қараб турмайлик. Зиммамиздаги вазифаларни жойига етказиб адо этайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзгаларга яхшилик қилиш мўминнинг энг афзал хислатидир, Аллоҳ розилигини топишининг осон йўлидир. Яхшилик Аллоҳнинг бандага раҳматидир. Яхшилик қилганларни давоми...

5451 12:26 / 15.03.2017
Қуръон отабоболарга, бошлиқларга ва йўлбошчиларга кўркўрона тақлид қилишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса давоми...

2900 05:00 / 13.03.2017
Ибодат баркамол неъмат берувчига баркамол қуллик қилишдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таолодан бошқага ибодат қилиб бўлмайди. Ибодат қилинувчининг маърифати ҳосил давоми...

6359 05:00 / 14.03.2017
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг мелодий 2002 йил 4 январда қилган жумъа хутбалариАлҳамдулиллаҳ. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ таолога давоми...

5287 12:29 / 15.03.2017