2579 02.09.2017

Набий соллаллоху алайхи вассалам: “Дуо ибодатнинг илигидир” деганлар (Термизий).
Набий соллаллоху алайхи вассалам: “Албатта, Роббингиз хаёли ва каримдир. У Зот бандаси Унга икки кулини кутарса, уларни буш кайтаришдан хаё килади”, дедилар (Абу Довуд, Термизий, ибн Можа ривоят килишган).
Аллох субханаху ва таоло: “Эй, банда! Менга ширк келтирмасдан ибодат килсанг, амалларинг учун ажр бераман. Сендан сурамок, Мендан атодир” (Табароний). 

“Батахкик, Роббингизни сизлар учун келажакда инъомлари бор. Бас, унга караб юринглар. Шоядки, дуоингиз Аллохнинг мархамати ила кабул булса, сизга шундай бахту-саодат инъом этиладики, сиз хеч качон зарар курмайсиз”. Аллох субханаху ва таоло хадиси кудсийда айтади: “Мен дуони иккига булдим. Суралган нарса бандамга берилади.  Качонки банда: (“Барча мактов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллохга булсин”) деса, Мен: “Бандам шукр келтирмокда” дейман. Качонки у: “У Рохман ва Рахийм” деса, Мен: “Бандам Мени мактамокда” дейман. Качонки у: “У киемат кунининг подшохи, эгаси” деса, Мен: “Бандам Менга хамду санолар айтмокда” дейман. Качонки у: “Факат сенгагина ибодат киламиз ва факат сендангина ёрдам сураймиз” деса, Мен: “Бу Мен билан бандамнинг уртасида. Бас у сураган нарсасини бераман” дейман. Качонки у: “Бизни тугри йулга бошлагин, Узинг неъмат берганларнинг йулига бошлагин, газабга дучор булгандарнинг йулига эмас, адашганларникига хам эмас” деса, Мен: Бу бандам учун, унга сураетган нарсаси берилади дейман”. 
“Агар инсон дуоларида гунох нарсалар тугрисида ехуд кариндошлик ришталарини узиш хакида сурамаса ёки шошкалоклик килиб:  “Дуоларим ижобат булмаяпти” демаса, Аллох унинг дуоларини мустажоб килади” (Муслим). 

Дуо килишдан хосил буладиган 3 натижаси 


“Дуо килувчига куйидаги учта нарсадан биттаси берилади: унинг гунохлари кечирлади, ёки сураган нарсаси берилади ёки охиратда ажр мукофот олади” (Дайламий). “Агар бандага дуода сураган нарсаси берилмаса, унга бир савоб езилади” (Даракутний). 

Рад этилмайдиган дуолар 

“Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йук. Ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Термизий). 


Дуонинг кучи 


“Дуо кадарни узгартиради”. 


Фарзанд хаккига килинадиган дуо


“Отанинг фарзанди хаккига килган дуоси пайгамбарнинг уз кавми учун килган дуоси каби макбулдир”. “Энг тез кабул килинадиган дуо бу ота онанинг фарзандлари учун килган дуосидир”.