1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд халифа қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3187 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб: “Эй отажон, нима учун баъзи ишларни пайсалга солиб, унга нисбатан бепарволик қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда ҳақиқатни қарор топтиришда ҳеч кимдан қўрқмас эдим” деди. Шунда у зот ўғилларига: “Шошилма ўғилчам! Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонда хамрни икки марта ёмонлаб, учинчисида ҳаром қилган. Мен одамларни бирданига, илк дафъадаёқ ҳаққа ундасам, улар бош тортишларидан ва бунинг натижасида фитна содир бўлишидан қўрқаман” дедилар. 

Ўғил отасининг гўзал сиёсатидан ва халққа нисбатан мулойимлиги унинг заифлигидан эмас, балки, динини яхши тушунганидан эканлигини билиб, кўнгли хотиржам бўлиб, чиқиб кетди. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчаданқанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.

2579 07:40 / 22.07.2018
Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан

3045 09:20 / 22.04.2018
Ғамғуссага ботганганинг одамларга хўмрайиб қарашингга сабаб бўла олмайдиАхир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам юки энг оғир инсон бўлишларига қарамай, табассуми кўп зот эдилар.

2434 06:05 / 23.09.2018
Аллоҳ таолога тез ёрдам ёки фавқулодда ёрдамдек муносабатда бўлма, чунки уларга фақат ишинг тушганда ёки балоофат етгандагина боғланасан, холос.Қийинчиликда ҳам, давоми...

2514 08:45 / 10.01.2018
Аудиолар

120119 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41784 14:35 / 11.08.2021