1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Диний нуқтаи назардан ватанга бўлган муҳаббат

21:30 / 21.04.2017 4538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Ҳар ким Ватан мадҳини ўзича ифода этади. Масалан: ҳофиз ўз тараннуми орқали, шоир шеърлари билан, қўйинки ҳар бир шахс ўз муҳаббатини нималар биландир баён этгиси келади.

Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган асримизда бузғунчи ғояларни тарқатиб тинч юртларни вайрон қилаётганларнинг борлиги ҳам айни ҳақиқат. Нима эмишки, ислом динида Ватан тушунчаси йўқ, унга ҳеч қандан таъриф берилмаган. 

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бир нарсани билмасликдан ўша нарсани йўқлиги келиб чиқмайди. Ана ўша пуч ва энг асосийси ҳеч қандай далилга эга бўлмаган ғоялар гирдобига тушиб қолиб Ватанига, халқига, маҳалласига, оиласига керак бўлса, ўз ота – онасига қарши чиқаётган, хозирги замон таъбири билан айтганда “Ватанпурушлик” қилаётган ғалимисларнинг борлиги ачинарли ҳолат албатта.

Уларнинг қилаётган бу разолатлари асосида Ватан тушунчасини яхши англаб етмаслик ётибди десак, хато қилмаган бўламиз.

Хўш, Ватан тушунчаси диний нуқтаи назардан қандай ифода этилади? Ватан ўз нима? Унинг таърифи қандай? Динимизда бу борада нималар дейилган?

Ватан ҳақида гапирар эканмиз, аввало, бир олимнинг бўлаётган жараёнларга холисона айтган фикрини келтириб ўтмоқчимиз: “Бугунги кунда бўлаётган тўс – тўполонлар, уриш – жанжаллар, ноҳақ қон тўкилишларнинг асосий сабаби Ватанга бўлган муҳаббатнинг етишмаётганидандир”. 

Ватан тушунчаси ҳақида гапиришдан олдин келинг, бу борада келган далилларни келтирсак – да хулосани ўзингизга ҳавола қилсак.

Баъзилар Ватанга – “инсоннинг киндик қони тўкилган жой”, деб таъриф беришади. Таъриф тўғри, лекин, тўлақонли, мукаммал эмас. Чунки ҳаётда бир жойда туғилиб, бошқа ерни Ватан қилганлар ҳам бор – да!

Ватан сўзига мўътабар луғат китобида шундай изоҳ берилади: “Ватан бу инсоннинг истиқомат қиладиган манзили. Яъни: инсоннинг Ватан тутган, истиқомат қилаётган ери”. (“Лисан ул араб”, В, Т, Н моддаси)

Ватанни севиш ва унга ошиқишни уламолар мустаҳаб, деганлар. 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтаётиб Мадина кўчаларини кўрган вақтларида туяларини тезлатардилар. Агар уловда бўлсалар уни ниқтардилар”.

Ҳумайднинг ривоятида эса: “Уловни уни (Мадинани) севганларидан ниқтардилар”, дейилган. (Бухорий ривояти)

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисда Мадинанинг фазилати, Ватанни севиш ва унга ошиқишнинг шариатда борлигига далил бор”, – деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун уловларини ниқтадилар? Жавоб ҳадиснинг ўзида айтилмоқда. Бу ишни ўз Ватанлари Мадинани севганларидан қилдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизларни таоми, шароби ва уйқусидан тўсади. Қай бирингизни сафаридан мақсади ҳосил бўлса аҳлига шошилсин». (Муттафақун алайҳ)

“Фатҳ ал Борий” китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руқялари (дам солишлари) бобида қуйидагилар келтирилган: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам руқяларида: “Турбату арзина ва рийқоту баъзина юшфа сақимуна биизни Роббина”ни ўқир эдилар”.

Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”.

Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадиснинг маъноси – ўз тупугини кўрсатгич бормоғига текказади. Сўнг уни тупроққа босади. Бармоққа ёпишган нарсани оғриётган жой ёки жароҳатга суркалади. Суркаш асносида мазкур дуони ўқийди”. 

Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ: “Қўлни ерга қўйишга келсак ундаги хосият ёки одатий сабабларни келтириш билан қудрат асарини беркитиш ҳикмат туфайлидир”.

Ватан тупроғини ўзига хос хислатлари мавжуд. Бунинг тагига етишдан ақллар ожиз қолади. Бу ҳақда улуғ олим шундай дейди.

Машҳур муфассир Байзовий раҳматуллоҳи алайҳ: “Кўпгина тиббий баҳсларда Ватан тупроғининг мижозни сақлаш ва зарарни даф қилишда таъсири борлигига гувоҳ бўлганман. Мусофир (сафаридан олдин) ўзи билан Ватани сувидан олиши, агар унга ожиз бўлса тупроғидан олиб кетмоғи лозим. Турли сувлардаги зарарлардан сақланиш учун ундан бироз қўшади”.  

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Инсоннинг хор – у зор бўлиши учун Ватани ва яқинлардан айрилишнинг ўзи кифоя!”, –  деганлар.

“Фатҳ ал Борий”да Таъбир китоби, “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийни илк бошланиши боби”да: “Улар мени чиқарадиларми?” ҳадиси шарҳида қуйидагиларни айтган: 

Суҳайлий айтади: “Ҳадисдан нафсга Ватандан айрилишни қийинлиги олинади. Чунки Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам Варақа улар (мушриклар)нинг азият бериши, ёлғончига чиқариши ҳақидаги гапини жим эшитдилар. Улар (Сизни Ватанингиздан) чиқаришади дейганида Ватан муҳаббати ва ошнолиги сабаб жойларидан қўзғалиб, “Улар мени (Ватанимдан) чиқарадиларми?”, –  дедилар”.

“Файз ал Қодир” китобида бир ҳадиси шариф келтирилиб, “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради.” (Оиша розияллоҳу анҳодан Ҳоким ва Байҳақийлар ривояти, Заҳабий “Муҳаззаб”да санади кучли, деган).

Китоб муаллифи ҳадисни шарҳлаб: 

“(Ватанига) “шошилиши” – мустаҳаб. “Аҳли”дан  мурод эса, Ватани, гарчи у ерда аҳли  (оиласи) бўлмаса – да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”. Ватанда исқомат қилишда бошқа жойга қараганда ибодатга (оид) вазифаларни бажариш осон бўлади. Бу ислом асосларидан бири бўлган ҳаж борасида шундай дейилган бўлса – ю, бошқа айниқса, мустаҳаб ва мубоҳ сафарларда (ўз Ватанига шошилиши) талаб қилинади. Мана шу ҳадисдан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Маккани қўшни тутишни макруҳ, деган ҳукмни олдилар”.

Ҳикматли сўзлар:

Ватан ҳурмати ота – онанг ҳурматидан. Чунки сенинг озуқанг ота – онангдан. Иккисини озуқаси – Ватандандир.

Қуш – инига, инсон – Ватанига ошиқади.

Сенда онангни сут ҳаққи бўлганидек, яшаб турган ерингни Ватан ҳаққи бор.

Оқилнинг белгилари: дўстларга яхшилик қилувчи, Ватанига ошиқувчи, аҳли замона билан муросада яшовчи бўлишидир.

Ватанни севиш билан диёрлар обод бўлур.

Инсонлар Ватанларини севмаганларида шаҳарлар хароб бўлур эди. 

Абу Усмон Амр ибн Баҳр Жоҳиз раҳматуллоҳи алайҳ шаҳарларни яхши кўриш ва Ватанга ошиқиш ҳақида қимматли бир рисола битган. Унда қуйидагиларни ўқиш мумкин:

    “Аъробийлар (тўпори инсонлар)нинг қақраб ётган қишлоқларига, фақирона (ҳаёт кечирадиган) ерларига, (юртининг) қаттиқ тошларига ҳамда хавфли шамол эсадиган (иқлими соғлиққа зарар) жойларига ошиқишига гувоҳ бўласиз”. 

    Абу Амр ибн Ало раҳматуллоҳи алайҳ: “Кишининг карами (кенглиги) ва ботини покизалигига Ватанига ошиқиши, эски дўстларига бўлган муҳаббати ҳамда (бефойда) ўтган вақтига йиғлаши далолат қилади.

Ғурбат хорликни, хорлик эса йўқчиликни келтирур. 

Юқоридаги ҳикматдан бобомиз Мирзо Бобур раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ғурбатта ғариб шодумон бўлмас эмиш” мисралари ёдимизга тушади.


 Андижон шаҳар “Ҳазрати Билол” жоме 

масжиди имом – хатиби: Равшанбек Ўринбоев


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар давоми...

5924 14:03 / 24.03.2017
Назар инсон бошига тушадиган кўп мусибатларнинг сабабидир. Битта назар битта хаёлни пайдо қилади. Хаёл эса фикрни пайдо қилади. Фикр шаҳватни пайдо қилади. Шаҳват давоми...

2563 16:40 / 27.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар Кимки ҳар бир фарз намоз орқасидан Аллоҳга 33 давоми...

5341 10:20 / 27.03.2017
Қуръони Каримда quotҚариндошнинг ҳаққини адо эт, мискинбечоралар, йўловчимусофирларга ҳам мурувват кўрсат. Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг давоми...

2848 13:53 / 24.03.2017
Аудиолар

120140 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41804 14:35 / 11.08.2021