1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Чучук ва шўр сувлар ўртасидаги тўсиқ

11:48 / 04.08.2017 9377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабчада барзах сўзи тўсувчи ёки ажратувчи маънольарини билдиради. Бироқ бу моддий тўсиқ эмас. Маража сўзи эса, «учрашишди ва аралашиб кетишди» маъносини билдиради. Илгарилари тафсирчилар ушбу оятдаги иккита қарама-қарши маънони тушунтириб беришга имконлари бўлмаган, яъни, икки хил сув учрашиб аралашишади дейилсада, яна ўрталарида тўсиқ бор бўлса! Бугунга келиб, замонавий илмнинг кўрсатишича, иккита денгиз учрашадиган жойда ўртада тўсиқ бўлади. Бу тўсиқ икки денгизни бир-биридан шундай тўсадики, ҳар бир денгизнинг ўзига хос ҳарорати, шўрлик даражаси ва ҳажми сақланиб қолади. Ҳозирда, океанологлар ушбу оятни янада аниқроқ тушунтириб бериш имконига эга бўлдилар. Икки денгиз орасида қиясимон шаффоф сув тўсиғи бўлиб, ундан сув бир денгиздан бошқасига ўтиб туради.

Бироқ, эътиборлиси шуки, бир денгиздан бошқасига ўтаётганда, сув ўзининг илгариги хусусиятларини йўқотади ва қўшилган денгиз суви билан бир хил бўлиб қолади. Бу ерда, ҳалиги тўсиқ, бир денгиз суви бошқасига қўшилганида, уни ўша кейинг сувнинг хусусиятларига ўтказадиган «пост» вазифасини бажаради.

Бу ҳодиса Қуръоннинг қуйидаги оятида ҳам айтилади:

«…ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган зотми?!» (Намл сураси, 61-оят)

Ушбу ҳодиса кўп жойларда кузатилиши мумкин, Гибралтардаги Ўртаер денгизи ва Атлантик Океанлари ўртасидаги тўсиқ бунга мисол бўла олади.Жанубий Африкада жойлашган Кейп яриморолидаги Атлантик ва Ҳинд океанлари учрашадиган Кейп нуқтасида ҳам бир оқ тўсиқни кўришимиз мумкин.

Бироқ, Қуръонда чучук ва шўр сувлар ўртасидаги тўсиқ ҳақида хабар келган ўринларда, ушбу тўсиқ сувларни бир-бирига қўшилишдан бутунлай тўсиши айтилади.

«У икки денгизни-буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир.» (Фурқон сураси, 53-оят)

Замонавий кашфиётлардан маълум бўлишича, дарё сувлари денгизга қуйиладиган жойлардаги, яъни чучук сув ва шўр сувлар ўртасидаги тўсиқ икки шўр денгиз сувлари ўртасидаги тўсиқдан фарқли бўлади. Фанга маълум бўлдики, дарёларнинг денгизга қуйилиш жойларида бўладиган, чучук сувдан шўрини ажратиб турадиган тўсиқ –«бу ўзига хос ҳажмдаги, икки тарафни узик-узик қилиб ажратиб турувчи ҳудуддир.» Бу қисм (ажратувчи ҳудуд) ҳар икки сув: чучук ва шўр сувлардагидан фарқли шўрлик даражасига эгадир.

Бу ҳодиса кўп жойларда кузатилиши мумкин, шу жумладан, Мисрда ҳам, Нил дарёси Ўрта ер денгизига қуйиладиган жойда шу нарсага гувоҳ бўлиш мумкин.

Қуръонда айтиб ўтилган шу каби илмий ҳодисалар Коларадо Университетида Геология Фанлари профессори, таниқли денгизшунос олим Доктор Вилям Ҳей ҳам буни тасдиқлаган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Геологиядаги .қатламланиш, ҳодисаси яқинда кашф этилган фактдир. Бу ҳодиса тоғларнинг қатламлари шаклланишини таъминлайди. Биз устида яшаб турганимиз, ер давоми...

3371 11:48 / 05.08.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрлик ила еювчини

3710 07:43 / 08.07.2017
Муддассир сураси, 4143оятлар

9279 09:06 / 21.10.2017
Фақат унгагина илтижо қилурсиз.

4731 08:06 / 08.07.2017
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021