1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати...

15:01 / 26.04.2016 4061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати, тартиби, йўл-йўриқлари ҳақида маълумот берсангиз.

Янги туғилган гўдак фарзанднинг ўнг қулоғига намозда айтиладиган азонни чап қулоғига намозда айтиладиган такбирни айтиш шариатда бор, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи. Бу ишни Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ўзлари қилганлар. Улуғ мухаддисларимиз ривоят қиладиларки саҳобаи киромлар айтадилар "биз Расулуллоҳ с.а.в. нинг Фотиманинг ўғли Хасаннинг қулоғига намозга айтиладиган азонни айтаётганларини кўрдик, эшитдик" дейдилар. Бу ишда яъни янги туғилган гўдак фарзанднинг қулоғига азон ўнг қулоғига чап қулоғига такбир айтишда улуғ бир ҳикмат бор, буюк бир рамз бор. У ҳам бўлса бу бола энди туғилди ҳали унинг қулоғига турли овозлар киргани йўқ. Биринчи қулоғига кирадиган овоз Аллоҳ Акбар бўлсин, шаҳодат калималари бўлсин илоҳий мадҳия бўлсин токи бу фарзанд умри давомида фақат яхши сўзларни, гўзал овозларни илоҳий маъноларни эшитиб юрсин деган умиддир. Ана шу маънода шариатимизда янги туғилган фарзандларни азон ва такбир айттириш жорий қилинган. Буни жуда бир қаттиқ шарт шароити йўқ. Шу азон такбир айтишни биладиган иложи бўлсаь ибодатли дуогўй бир инсон азон ва такбирни айтиб қўйса бўлди. Осон ва содда бир ҳолатда юзага келади, иншооллоҳ яхшиликка хайр, баракага сабаб бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайку ҳурматли Шайх ҳазратлари. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Мени ёшим 18да сочим вақтли тўкила бошлагани сабабли бир неча докторга бордим давоми...

5284 08:09 / 05.02.2018
Ассалому алайкум Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда давоми...

2175 08:54 / 05.10.2019
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аёл кишига соч олдириш мумкинмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Мумкин эмас.

5334 08:10 / 19.01.2018
САВОЛ Айтишларича, Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратлари бор экан. Фақат юзларини кўрсатиш мумкин давоми...

3303 20:21 / 27.04.2016