1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Бугун – имом Бухорий таваллуд топган кун

18:02 / 07.07.2017 9551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳ илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада ҳижрий 194 йилда таваллуд топганлар. 

Имом Бухорийнинг оталари Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим тақводор уламолардан бўлиб, Ҳаммод ибн Зайдни кўрган, Ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган, Молик ибн Анасдан дарс олган, Солиҳ ибн Муборак, Абу Муовия ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган зот бўлганлар

Бутун Ислом олами Қуръони Каримдан кейинги энг мўътабар манба деб эътироф этган «Жомеъус саҳиҳ» асарининг муаллифи имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ана шундай табаррук оилада дунёга келганлар. Тарихчиларимизнинг таъкидлашича, у зот Бухорода, шаввол ойининг ўн учинчи куни, жума намозидан кейин туғилган эканлар.

Ажабки, бугун ҳам айнан шаввол ойининг ўн учинчи куни, ҳафтанинг ҳам муборак жума куни экан. Бундан 1244 йил муқаддам айни шу ойнинг айни шу кунида, жума кунида Аллоҳ таоло Ислом оламига улкан туҳфа ато этиб, Ўзининг сўнгги Расули, Набийси ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини қиёматга қадар келадиган барча мусулмонларга етказишда улкан хизмат қилган зотни дунёга келтирган экан. 

Аллоҳ таоло бу муборак кунларда юртимиздан, халқимиздан, Ислом умматидан ана шундай забардаст, боамал уламоларни, ходими шариат фузалоларни яна кўплаб етиштирсин, ҳар биримизга илм байроғини баланд кўтариб, Аллоҳнинг розилиги йўлида, илм талаби йўлида холис хизмат қиладиган бандалардан бўлишни насиб айласин!

 

Имом Бухорий барча мусулмонларнинг фахридир. Хусусан, у кишининг ватанларида яшаб турган бугунги кун мусулмонлари учун алоҳида шарафдирлар. Бугунги кундаги авлодларимизни кўпчилик мусулмонлар айнан имом Бухорий орқали танийдилар ва у кишининг сабабларидан ҳурмат қиладилар. Ҳатто Ўзбекистон мустақил бўлишидан аввалги вақтда бошқа юртлардаги мусулмонлар бизнинг тезроқ мустақилликка эришишимизни сўраб, айнан имом Бухорийнинг сабабларидан дуолар қилишган. Фикримизнинг далили сифатида Қатар давлатида нашр этилган «Ал-Умма» журналининг 1982 йил август сонида нашр қилинган доктор Муҳаммад Алий Донавий мақоласидан иқтибос келтирамиз: 

«...Дарҳақиқат, Ислом уммати кўпгина фазилатлар, илм ва ҳидоят эвазига Бухорийдан қарздордир. Бу уммат зиммасига юкланган вазифа шуки, улар ўз фарзандларига мактабларда, олийгоҳларда ва мажлисларда Бухорий ҳазратлари ким эканларини ўргатмоқлари лозим. Шояд, шунда унинг хотираси мусулмонлар учун Бухоро шаҳрини коммунистик тузум қабоҳатидан қутқаришга ва аввалги нур таратувчи маёқ ҳолатидаги аслига қайтаришга туртки бўлса. Чунки у заминда Ҳофизус-сунна – Набий алайҳиссалом ҳадисларининг ҳимоячиси ётибди...»

Олимнинг Ислом уммати Бухорийдан қарздорлигини эслатиши Бухорий илмий меросининг Ислом оламида тутган ўрни беқиёс эканига далолат қилади. Ҳақиқатан ҳам имом Бухорий нафақат ўз ватани халқига, балки бутун Ислом оламига катта мерос қолдириб кетдилар. Бошқа мусулмонлар қаторида имом Бухорийдан биз ҳам қарздормиз. Балки бошқалардан кўра кўпроқ қарзимиз борлигини ҳис қилмоғимиз лозим.

Имом Бухорий мусулмонлар тарихида катта из, улкан илмий мерос қолдирганларини дунё мусулмонлари тан олишади ва кўп гапиришади. Юқорида тилга олинган «Ал-Умма» журналида доктор Муҳаммад Алий Донавий бутун мусулмонлар номидан шундай дейди: «Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратлари тарихимиз, меросимиз ва тараққиётимизда ўзига хос, муносиб ўрин тутган буюк имомлардандир. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳадисларидан иборат «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»ни таълиф қилишларининг ўзи у зотга фахр учун кифоя қилади. Бу китоб Қуръони каримдан кейинги энг ишончли китобдир. Имом Бухорий бутун ҳаётларини ҳадис ва ровийлар тарихи илмларини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган «тасаббут ва таҳқиқ» ҳамда «жарҳ ва таъдил» учун қоидалар матнларини ишлаб чиқиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларини ҳимоя қилган ҳолда ўтказдилар.

Буюк ватандошимиз Имом Бухорий башариятга тенгсиз маънавий мерос қолдириб кетди. Бу мероснинг гултожи энг ишончли ҳадислар тўплами – «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» Ислом динида Қуръони каримдан кейин эъзозланадиган иккинчи манбадир. Бутун дунё мусулмонларининг иттифоқига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғидир.

Биз Бухорийнинг авлодларимиз, у зот туғилган, яшаган, ижод қилиб ўтган замин фарзандларимиз. Бухорий ҳазратлари қолдирган мерос бизнинг фахримиздир. У зот ёзиб қолдирган меросни эъзозлаш ва асраб-авайлаш билан бирга, уни ўрганиб, ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилишимиз лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий дунёда дин билан бирбирига қарши, динга эътиқод қилувчилар илмфан соҳасида катта ютуққа эриша олмайди деган тушунча кенг тарқалган. Бу тарихга давоми...

1957 14:00 / 02.02.2023
Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат давоми...

1517 15:00 / 22.11.2020
Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн давоми...

1134 10:00 / 01.11.2020
Машҳур ҳофизи Қуръон Иззатуллоҳ мулла Ортиқ қори ўғли таҳминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси ҳозирги Нодира давоми...

1642 14:30 / 29.04.2022
Аудиолар

120113 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7028 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41780 14:35 / 11.08.2021