1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бу аёл шу даражада тавба қилдики

08:20 / 04.11.2017 3090 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн Ҳусойн ал-Хузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Жуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга ҳад (шаръий жазо) лозим бўлди. У жазони менда қоим қилинг”, деди. Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, “Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, менинг ҳузуримга у аёлни олиб келгин”, дедилар. Валийси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини қилди. Аёл келтирилгач, Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргандилар, у хотиннинг кийимларини боғланди, сўнгра буюргандилар тошбўрон қилинди. Сўнгра унга жаноза намози ўқидилар. Бас Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми?” деганларида, у зот: “Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлидан етмиштаси орасида бу тақсим қилинса, уларга мўл-кўл бўларди. Сен ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан?” дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ., .6266. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни мўмин бандани тарозусида ҳусну хулқидан давоми...

1614 09:53 / 08.12.2018
. ,. .6387. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Кимики мулойимликдан маҳрум қилинса, давоми...

1643 08:49 / 20.12.2018
1 . ,. .23. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй одамлар Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинглар. Зотан, давоми...

2298 18:09 / 03.04.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мендан кейин худбин ва инкор қилинадиган ношаръий ишларни кўрасизлар, давоми...

2654 19:45 / 10.12.2017